O‘zLiDeP Farg`ona viloyat Kengashi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


☎️Tel.: +99895 400 07 30
Ижтимоий тармоқлар:
facebook.com/faruzlidep instagram.com/faruzlidep
📩E-mail: fr@uzlidep.uz
www.uzlidep.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций




Бувайдалик сайловчилар қонунчиликдаги янгиликлар билан таништирилди.

Айни кунларда O‘zLiDeP депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар учрашиб, аҳоли вакилларига қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунчалар бериб борилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига депутатлари Шухрат Шарафутдинов ҳамда Мавлуда Ибрагимовалар Бувайда туманида аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлди.

Учрашувда сўзга чиққан O’zLiDeP депутатлари қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, жумладан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсаднинг мазмун-моҳияти, айниқса, унда таълим тизимини янада такомиллаштириш, аёллар бандлигини таъминлашга оид устувор вазифалар юзасидан тегишли маълумотларни йиғилганларга тақдим этди.

Бундан ташқари, “маҳалладаги еттилик” фаолияти йўлга қўйилгани жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш имконини бераётгани, аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, мулоқот давомида хонадонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агроном хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш, банклар томонидан ажратилаётган кредитлар учун маҳалла кафиллигини жорий қилишни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.

“Ўзбекистон - 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг соғлиқни сақлаш йўналишида белгиланган вазифаларнинг Бувайда туманидаги ижроси юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир давомида сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди. Билдирилган таклифлар батафсил кўриб чиқилиб, ҳудуддаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли соҳа масъулларига зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.




ЎзЛиДеП Учкўприк туман Кенгаши томонидан 43-умумтаълим мактабида Учкўприк туман Кенгаши ходими, туман Кенгаши депутатлари томонидан электр энергияси ва ичимлик сувини тежаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Ўқитувчи ва ўкувчиларга Электр энергиясини, газни тежаш орқали ушбу масала бўйича муаммоларни бартараф этиш, мамлакатимиздаги электр энергияси ишлаб чикарувчи Гидроэлектр стансияси, Қуёш электр стансияси, иссиқлик ва Шамол электр стансиялари тўғрисида тушунчалар берилди.


Депутатлар ташаббуси билан яшил боғ барпо этилди.

Барчамизга маълумки, Президентимиз томонидан 2024 йил 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Бу йилги “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.

Шу кунларда юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда.
O`zLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари ташаббуси билан Фарғона махалла фуқаролар йиғини Оқсув кўчасидаги кўпқаватли уйлар ёнига худди шундай яшил боғ барпо этилди.
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари Ботиржон Баходиров, Баходиржон Хомидов ва партия фаоллари томонидан қаровсиз ётган 7 сотих майдонда тозалаш ишлари олиб борилиб, 180 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилди.




#Табриклаймиз

Ҳурматли Боқиев Қурбонали Абдураҳим ўғли!

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Сизни бугунги туғилган кунингиз билан самимий муборакбод этади.

Сиз айни вақтда O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия аппарати Жамоатчилик билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими мудири сифатида фидойилик билан фаолият юритиб, барчанинг ишончини қозониб келмоқдасиз.

Сизнинг амалга ошираётган ишларингизга омад тилаб, бугунги таваллуд айёмингиз билан табриклаймиз. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши.


Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров:

Ҳукумат хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида... 2030 йилгача хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш кўзда тутилган. Унда бунинг улушини қисқартиришга янги ёндашувларни жорий этиш, давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлаш назарда тутилади.

Эртага, албатта, журналистлар, иқтисодчилар ва бошқаларда „Бу нима? Бу орқага қайтишми ёки жазо механизмларига ўтишми?“ деган савол туғилиши мумкин. Бундай нарса йўқ.

Бир сўз билан айтганда, биз энди аста-секин ва эҳтиёткорлик билан қонун-қоидаларни бузаётган тадбиркорларни тартибга чақирмоқчимиз. Бошқа ҳеч нарса йўқ.

Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида „Бизнинг ягона устуворлигимиз — иш ўринлари яратиб, аҳоли даромадларини ошираётган тадбиркорларимиз“, — деб таъкидлади.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш муҳтарам президентимиз сиёсатидаги устувор ва асосий устун тамойиллардан биридир.

Муҳтарам президентимизнинг жамоасида орқага қайтишни истайдиганлар ишламайди, ишлашга ҳаққи ҳам йўқ. Мен бу ердагилардан бизни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Қаердадир хатога йўл қўйсак, айтинг, дарҳол тузатишга ҳаракат қиламиз.

Манба


#Табриклаймиз

Ҳурматли Усмонова Дилшодахон Набиевна!

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Сизни бугунги туғилган кунингиз билан самимий муборакбод этади.

Сиз айни вақтда Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати сифатида фидойилик билан фаолият юритиб, халқнинг ишончини қозониб келмоқдасиз.

Сизнинг амалга ошираётган ишларингизга омад тилаб, бугунги таваллуд айёмингиз билан табриклаймиз. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши.


Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Фарғонада “O'zLiDeP боғи” барпо қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15721

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Арсиф” ҳудудидаги адирликда “Яшил келажак” шиори остида “O'zLiDeP боғи” барпо қилинди. Унда O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши фаоллари, Қувасой шаҳар ва Фарғона вилояти Кенгашларининг 200 нафардан ортиқ фаоллари уюшқоқлик ва шижоат билан иштирок этдилар.

Мазкур ҳудудда 3000 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, унинг парвариши бўйича ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олдилар.

#uzlidep #yashil_makon

➖O'zLiDeP расмий канали




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Арсиф” худудидаги адирликда “Яшил келажак” шиори остида “O'zLiDeP боғи” барпо қилинди. Унда O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши фаоллари, Қувасой шаҳар ва Фарғона вилояти Кенгашларининг 200 нафардан ортиқ фаоллари шахсан O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раиси Р.Камолов бошчилигида уюшқоқлик ва шижоат билан иштирок этдилар.

Показано 12 последних публикаций.