Нодавлат ОТМдан давлат ОТМга ўқишни қандай кўчириш мумкин?
Cавол:
Assalomu alaykum nodavlat oliygohdan davlat oliygohiga bir martalik toʻlov kontrakti asosida oʻqishni koʻchirish mumkinmi? Shu haqida biror qaror yoki farmon bormi? Savolimga javob yozing iltimos. Oʻzbekiston Respublikasi prezidentining 15 06 2022- yildagi PQ-"279 son qarori 7-bandiga koʻra oʻqishni koʻchirish mumkinmi?
ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон қарори 7-бандига кўра талабалар ўқишини республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан:
Мазкур банднинг «а» кичик бандига асосан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
✅Шунга кўра сиздаги ҳолатда агар тест синовларидан ўтсангизгина, ўқишни кўчира оласиз.

👉 давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тартибда;
👉 давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.
Мазкур банднинг «а» кичик бандига асосан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
👉 талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади;
👉 тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
👉 ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
👉 тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Давлат тест маркази ҳамда тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
✅Шунга кўра сиздаги ҳолатда агар тест синовларидан ўтсангизгина, ўқишни кўчира оласиз.
eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz