Репост из: Shakirov Elyor - HR
Дарвоқе, аҳир у шу атрофда ижарада уйда яшаб, ўз қўллари билан овқат тайёрлаб тарқатади, 7 ёшли ширингина қизалоғи эса мактабда ўқиши тугаб, мактаб формасида аяси тарқатган овқатларнинг идишини йиғиб чиқади. Пазандалик орқасидан оила тебратади. Кулган чеҳралари билан мен томон юриб келаркан, овқат тарқатган «Клиент»ларидан тезроқ пулларни йиғиб олишга шошиларди. Ёнимдан ўтаркан нима гап айтишимни олдиндан билгандек, -«Дугона менинг уйимда сиз учун шароит бор, ҳижолат тортмай номоз ўқиб олишингиз мумкин» деганча истарали чеҳрасида ижарадаги уйи томон ишора қилди.
Чаққонгина доим кулиб юрадиган бу дугонам билан шунчаки дардлашишимиз қолган эди ҳолос.
Жойномозни олиб, уйи томон шошилдим. Уйга киришимда ортимдан дугонам шамолдек етиб келди. 2 хоналик уйнинг ҳолати эса айтарли яроқсиз ҳолатда. Хонанинг ичкарисига кирганимда эса вақт тўхтаб қолгандек бўлди. Уйдаги шароит йўқлиги, хонанинг беътартиблигидан ҳам муҳумроқ мени назаримни тортган нарса бу дугонамнинг фарзанди эди. 12 ёшдаги қизининг тўшакда ётганлиги, гапларини баъзўр гапириши мени танамни жимирлатиб юборди. Диққатимни жамлашга ва номозни ўқир эканман, 7 ёшли синглисига номоз ўқиётганимни тушунтириб, телевезор овозини пасайтиришни тушунтирарди.
Номозни адо этиб, дуода шу қизнинг дардининг шифосини сўрадим. Дугонамни эса 12 йил тўшакдан туриш орзусидаги фарзандига бор меҳрини берганлиги, меҳнатидан ор қилмасдан, ҳалол топаётган ризқи билан боқиб, доим кулиб, ўз дардини бировга билдирмаган жасоратига қойил қолдим.
Аллоҳнинг эса менга биргина ҳаётдаги қийинчилик билан шукроналар айтиб кунини ўтказаётган шундай инсонлар ҳам борлигини кўрсатиб қўйганлигига тажубда қолдим...
Хулоса ўрнида: Кимлигингизни, бу дунёга нима учун келганингизни, ҳар бир яхши ўтган кунингизга шукроналар айтишингизни лозимлигини эслатиб қўймоқчиман.
Манба: Каналимиз аъзосидан (У.Д.Б)
@elyorshakirov