#Ekopartiya
Тошкент вилояти ҳокимлиги хузиридага маҳалла раислари малака ошириш ўқув марказида вилоят маҳалла раисларига Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ туман Кенгаши депутати Шуҳратжон Раджапов "Она табиатни асраш ҳаммамизнинг бурчимиздир" мавзусида маърузаси билан иштирок этди.
Унда 2025 йилни мамлакатимизда “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши нафақат бугунги, балки келажак авлодлар манфаатларини кўзлаб табиатни муҳофаза қилишга қаратилган муҳим ташаббуслиги таъкидланди.
Халқимизда “Атроф-муҳит тозалиги уйнинг остонасидан бошланади” деган яхши нақл бор. Ҳар бир хонадоннинг саришталиги, ободлиги унинг остонасида, кўча-кўй, ҳовли-жойни тоза ва саранжом тутишда билинади. “Қуш уясида кўрганини қилади” деганларидек, ота-оналар болаларга табиат инъом этган ер ва сувни асраб-авайлаш, тупроқ ва ҳавони ифлослантирмаслик ҳақидаги ўгитларни доимий равишда сингдириши ва ҳаёт мезонига айлантириши айни муддао бўлиши айтилди.
https://t.me/eko_partiya