ANDIJON DURDONALARI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ушбу каналда Ханафия мазхаби, Мотурудия ақидасида бўлган Устозларимизни, ахли илмларимизни сухбат ва насихатлари қўйиб борилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Аёл фақат емоқ-ичмоққа, кийим-кечакка, турар жойгагина муҳтож бўлмайди. Балки у:
— аччиқ изтиробларнинг ўрнини босадиган ширин сўзга;
— ҳаётнинг аёвсиз зарбалари ярасини силайдиган меҳрибон қўлга;
— машаққатларни эсдан чиқаришга кўмак берадиган мушфиқ қалбга;
— оғир кунлар тушганида бошини елкасига қўйиб суяна оладиган суянчиққа ҳам муҳтождир.


Репост из: Ҳаётий сабоқлар
Бир йигит отасига:
– Гўзал бир қизни кўрдим. Унинг ҳусну-жамоли мени ўзига ром этди, кўзлари сеҳрлаб олди, –дебди.

Ўғлининг гапидан хурсанд бўлган ота:
– Қани, қаерда экан сен айтаётган қиз? Юр, уни сенга олиб бераман, – дебди ва йўлга тушибдилар...

Ота қизни кўргач унга маҳлиё бўлибди ва ўғлига:
– Қулоқ сол, ўғлим, бу қиз сенинг тенгинг эмас, унга лойиқ эмассан. Бу қиз ҳаётда тажрибаси бор ва унга таяниб иш тутадиган мендек инсонга муносиб! – дебди.

Отасининг гапларидан ҳайрон қолган ўғил:
– Йўқ, ота, бу қизга мен уйланаман ва сиз тўсқинлик қилолмайсиз! – дебди.

Ота-ўғил бу муаммони ҳал қилиш учун навбатчи зобит олдига йўл олдилар ва у ердаги зобитга бор гапни айтиб бердилар.

Уларни тинглагач зобит:
– Қизни олиб келинглар ўзидан сўраймиз қай бирингизни танлар экан, – деди.

Қиз келгач зобитнинг кўзлари қамашди, эс-ҳушини йўқотди ва ҳуснига мафтун бўлди. Ота-ўғилга:
– Йўқ, бу қиз сиз иккингизга тўғри келмайди. Шаҳарда энг келишган, мен каби хушсурат инсонга муносиб! – деди.

Энди учовлари талашиб-тортишиб вазир ҳузурига бордилар.

Қизни кўрган вазир:
– Бу қиз мендек вазирга турмушга чиқишга лойиқ! – дебди.

Шу билан тўрттовлон баҳслашиб кетибдилар. Ахири шаҳар ҳокимига борибдилар. Ҳоким:
– Мен сизларнинг муаммоингизни ҳал қилиб бераман. Қизни чақиринг! – дебди.

Ҳоким қизни кўриб:
– Сизлар унга тўғри келмайсизлар. Бу гўзалга мендек ҳоким муносиб! – дебди.

Охир-оқибат ҳаммалари жанжаллашиб, тортишиб кетибдилар.
Шунда қиз:
– Бу масаланинг ечимини биламан! Мен югураман, сизлар эса менинг ортимдан қувлайсизлар. Ким мени биринчи ушлаб олса, мен ўшаникиман, – дебди ва қочишни бошлабди. Қолганлар: йигит, отаси, зобит, вазир, ҳоким эса уни қувлай кетибдилар. Қизнинг ортидан югуриб борар эканлар, тўсатдан тубсиз чуқурликка тушиб кетибдилар.

Юқоридан қиз уларга қараб:
– Мени танидингларми?! Мен ДУНЁман! Ҳамма одамлар менинг ортимдан югурадилар... Мени қозониш учун мусобақалашадилар... Мени қўлга киритаман деб, динларига эътиборсизлик қиладилар... Натижада менга етай-етай деганларида қабрга қулайдилар... Мен эса, қочавераман-қочавераман!... – дебди.


"Биз севган инсонларимиз бизга нисбатан бепарво бўлиб, қаттиқ муомала қилсалар ҳам, улар биз учун барибир азиз инсонлар бўлиб қолаверадилар."

Яъни, бизга қаттиққўллик билан муносабатда бўлган одамлар ҳам, агар уларни чин дилдан севсак, биз учун муҳаббатли ва қадрли бўлиб қолаверади.


Дўстларим, мана, Рамазон ойи кириб келмоқда. Агар мендан хафагарчилик ёки хатолик ўтган бўлса, Аллоҳ учун кечиринглар.


Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:
— Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар хеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, сахарлари бедор бўлинг.


Савол:
Пайпоқнинг устига масҳ тортиш мумкинми?
Жавоб:
Сиз кийиб юрган Хитойнинг юпқа пайпоқларига масҳ тортиш мумкин эмас. Тўғри, ҳадисларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) "жауроб" (пойабзал ёки қалин пайпоқ) устига масҳ тортганлари ҳақида ривоятлар бор. Лекин ўша даврдаги пойабзал билан бугунги юпқа пайпоқлар ўртасида катта фарқ бор.
Шариатда маҳсига масҳ тортиш учун қуйидаги шартлар мавжуд:
Теридан бўлиши
Тўпиқдан ошиб, боғламасдан ҳам оёққа ёпишиб туриши
Қалин бўлиши ва сафарга чидамли бўлиши
Уч бармоқчалик катта йиртиқ жойи бўлмаслиги
Масҳ тортиганда сув оёққа кирмаслиги
Оёқнинг катта қисми тўлиқ бўлиши
Ёғочдан, шишадан, темирдан тайёрланган пойабзалларга масҳ тортиш мумкин эмас.
Ўша даврдаги пойабзал бугунги кундагидан анча қалин ва чидамли эди. Баъзи одамлар ҳадисларни ўз нафсларига қараб талқин қилишади, лекин Ислом дини инсонларнинг хоҳишига қараб эмас, балки Аллоҳнинг ҳукмига кўра амал қилади (Мароқул Фалоҳ).


Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон эшигимдан ўтган бўлсалар, ўша куни мени қувонтирадиган сўз айтиб ўтардилар".

P.S.:
Аёлига бесабаб қўрслик қиладиганлар, токи уларга ҳалим бўлмас экансиз, Расулуллоҳга умматман, дейишга уялинг!


Жоҳиллик инсонни нималарга етаклайди?

Жоҳиллик фақатгина жоҳилнинг ўзигагина эмас, балки атрофидагиларига хам зарар беради.

Шу расмдаги бача бир мисол.

Бир Қори қироат қилган Муборак Қуръони Каримнинг оятларини ўзининг видеоларига жойлаб, гўё тиловат қилаётгандай имитация қилароқ, хароба жойлардан тасвир олиб,
видео жойлаб боради.

Буни қилган иши (гўё ўзи тиловат қилаётгандай имитация қилиши) биринчидан ёлғон, иккинчидан эса, Қуръон одобларига мутлақо зид.

Учинчидан бунақа рўдапо кийимда ва хароба жойда муборак Мусҳафни тиловат қилиб видео олиши беҳурматлик ва жоҳилликнинг ўзи.

Қолаверса, миллион-миллион инсонлар кўрадиган (доим TOP да кўриладиган) рилсларда Қуръони Карим тиловатини на виқор билан, на одоб билан, ўқилган жойи нопок бўлса хам жойлайвериш бу жуда катта беодоблик.

Жумладан, унутмаслигимиз лозим-ки, Каломуллоҳ бу каби кўз-кўз видео учун ёки PR учун нозил қилинмаган.

Қуйида Қуръон тиловат қилувчининг одоблари хақидаги мақолани қолдираман.

Қуръони Карим қорисининг одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим оятларида баъзан кофир ва мушрикларнинг куфрий ва ширкий маънодаги сўзлари нақл қилинади. Яъни, мазкур сўзлар уларнинг ботил даъвоси ўлароқ ибрат сифатида ҳикоя қилинади. Қуръон ўқувчи мазкур сўзларга келганда уларни товушни пасайтириброқ, кишини ўзига ром этадиган шаклда улуғвор оҳангларга солмасдан, жимжима бермасдан, тезроқ ўқиб ўтиб кетиши мақсадга мувофиқдир. Бу Қуръони Карим қорисининг одоблари доирасига киради. Шунингдек, кишини йиғлатиши лозим бўлган, жаҳаннам васфларини ўз ичига олган ёхуд инсонларнинг қалбига, виждонига хитоб қилиб, тадаббурга чорлайдиган, маъноси қалбларни эритадиган ояти карималарни тантавор ва шўх-шодон тарзда ўқимасдан бироз мунгли ва ҳазин оҳанг билан ўқиш ҳам қорининг илму маърифатининг даражасини белгилаб беради. Баъзи оятлар бўлади, Аллоҳ таолонинг Қаҳҳорлиги, Жалолий сифатларини намойиш этади. Уларни ўзгача улуғворлик ва ўктамлик билан ўқиш мақсадга мувофиқ. Баъзи оятлар бор, Парвардигорнинг марҳаматидан баҳс этади, мўмин бандаларига тайёрлаб қўйган абадий неъматларига қизиқтиради, Жамолий сифатларини изҳор қилади. Бундай оятларни ҳам ўзига хос гўзалликда қироат қилиш аҳамиятлидир. Айниқса, хатм ва бошқа ҳолатларда бўлгани каби Қуръони Каримдан узунроқ миқдор тиловат қилинадиган вақтларда оятлар ва маънавий бўлаклар (мақтаъ)нинг мазмунига қараб, юқоридаги нукталарга риоя қилинса, Аллоҳнинг каломи қалбларга зилол сувдек етиб боради. Унинг маънавий мўъжизаси бор-бўйи билан намоён бўлади ва оятлар ҳидоятидан сомеълар баҳраманд бўлади.




Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббингиз ҳаёли, карамлидир. Бандаси Унга икки қўлини (дуога) кўтарса, уни бўш қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар.
Абу Довуд ривояти.

🔹Изоҳ: Дуонинг аввалида  Аллоҳнинг гўзал исмлари билан Унга ҳамду сано, сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, кейин дуо қилинади. Дуонинг сўнгида яна такрор Аллоҳ таолога ҳамд, Пайғамбаримизга салавот айтиб, тугатилади.

Улашинг ↘️


Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди. Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.

Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашиб юборайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб берчи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:
“Мен учун дунёнинг етти мўъжизаси:
1. Кўриш.
2. Эшитиш.
3. Ҳаракатланиш.
4. Англаш.
5. Ҳис қилиш.
6. Кулиш.
7. Севиш”.

P.S.:
Сизда мана шу мўъжизалар бўлса, шукур айлaнг! Сиз мўъжизага бой инсон экансиз!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мухаммад Шариф қори домла - Сўфи Оллоҳёр рохматуллоҳи аълайх насиҳатларидан.


Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲

🌱Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🌱Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🌱Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🌱Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🌱Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🌱Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🌱Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин!

♻️Яқинларизгаҳам улашинг
@durdonadur


Одамлар "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу" дейиш ўрнига "Ассалому алайкум" деб айтиш билан кифояланишмоқда. Оқибатда барча ишларимизда раҳматни ва баракани йўқотиб қўйдик.
Саломни мукаммал қилинглар, ҳаётларингиз ҳам мукаммал бўлади!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
@durdonadur


Унда уйлар тор эди,
Лек оқибат бор эди,
Қариндошлар жамулжам,
Ҳамма бахтиёр эди!
@durdonadur


Биласизми, бу аёл велосипедни бошида кўтариб кетганидан кўра ерга қўйиб етаклаб кетса бўлади. Бироқ ўғли уни янги ҳолда минишини истади.

Баъзи қарзлар бўлади, ҳар қанча уринсангиз ҳам уларни узолмайсиз.

Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларини узун, амалларини солиҳ қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
XAZRATI ABDULATIF QOZI DOMLA MISVOK ISHLATISHNI TALIMOTI. (arxiv)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сураи Балад- Мухаммад Содиқ Қори Домла
@durdonadur


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 🎙️ ТАЯММУМ Қилиш Қоидалари | Устозимиз мулло Нурмухаммад Домла рохимахуллоҳ
@durdonadur


Мўмин бўлмаганлари учун мағлублар! (ниҳоятда ўринли мулоҳазалар. Албатта, ўқинг ва фикр қилнг!)

Сан-Францискода эдим. Бир шарқшунос мендан:
- Қуръонни барчаси тўғрими? - деб савол берди. Мен унга таъкид билан:
- Ҳа, албатта! - деб жавоб бердим. У мендан яна:
- Бўлмасам, нима учун кофирлар сизларнинг устингиздан ғолиб бўлиб турибди?! - деб савол берди. У Аллоҳ таолонинг Нисо сурасидаги “...Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас” оятини назарда тутаётган эди. Мен унга:
- Чунки, биз мўминлар эмас, мусулмонлармиз! - дея жавоб бердим. У ёмон ҳайратланиб
- Мўмин билан мусулмоннинг ўртасида нима фарқ бор? - деб савол берди. Мен:
- Бугунги мусулмонлар намоз, закот, ҳаж, рўза ибодатларини адо қилади. Лекин, барибир тамомила бахтсизликда. Нима учун бахтсизликда, дейсизми? Бу ҳақида Ҳужурот сурасининг 14-оятида қуйидагича келади: “Аъробийлар, иймон келтирдик, дедилар. Сен: "Иймон келтирганингиз йўқ, лекин бўйинсундик денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ...” - дедим. Ҳалиги шарқшунос яна савол берди:
- Ундай бўлса, нима учун ҳали хам бахтсизликдасизлар?
- Бу саволингизни ҳам Қуръон очиқлайди. Ҳозирги мусулмонлар мўмин бўлишлари учун иймон мархаласига кўтарила олмаяптилар.
❗️ Улар ҳақиқатда мўмин бўлганларида, Аллоҳ таоло уларга нусрат берар эди. Аллоҳ таоло Рум сурасининг 41-оятида қуйидагича айтади: “Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамизда ҳақ бўлган”.
❗️ Агар мўмин бўлганларида, шону шуҳратда халқлар ўртасида машҳур бўлардилар. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 139-оятида қуйидагича айтади: “Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар”.
❗️ Агар мўмин бўлганларида, Аллоҳ таоло уларнинг устидан бошқаларни ҳукмрон қилиб қўймаган бўларди. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 141-оятида қуйидагича айтади: “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”.
❗️ Агар мўмин бўлганларида, Аллоҳ уларни ушбу мағлубият ҳолатида ташлаб қўймаган бўларди. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 179-оятида қуйидагича айтади: “Аллоҳ мўминларни сиз турган холда қўйиб қўймас”.
❗️ Агар мўмин бўлганларида, ҳар бир ўринда Аллоҳ улар билан бирга бўларди. Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 19-оятида қуйидагича айтади: “Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир”.

Улар мусулмон холида қолдилар, мўмин холига ўтмадилар. Аллоҳ таоло кўп оятида қуйидагича айтади: “Уларнинг кўплари мўмин бўлмаслар”.

Мўминлар кимлар?

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 112-оятида қуйидагича айтади: “Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!”.

Мулоҳаза қилайлик, Аллоҳ таоло нусрат, ғолиблик, ҳокимлик, тараққиёт ҳолатларини мўминларга боғлаяпти, мусулмонларга эмас!

© Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
@durdonadur

Показано 20 последних публикаций.