👩🎓
Туркияда болалар орасида буллинг Туркияда мактаб ёшидаги болаларнинг 57% турли шаклдаги
зўравонлик ва буллингга (
болалар ёки ўсмирлар ўртасида юз берадиган қасддан қилинган, такрорланувчи зўравонлик ёки камситиш) дуч келади.
2023 ва 2024 йилларда ўтказилган тадқиқотларга кўра, буллингнинг энг кўп учрайдиган тури – оғзаки таъна ва ҳақоратлардир. Айрим мактаблар, афсуски, таълим маркази эмас, балки буллинг, ғараз, севги ўйинлари ва шов-шувлар тарқаладиган жойларга айланмоқда.
Буллинг кўп ҳолларда бошқа ўқувчилар томонидан кузатилади, аммо кибербуллинг, ижтимоий тармоқларда камситиш, жисмоний зўравонлик, гуруҳдан чиқариб ташлаш каби шаклларда ҳам намоён бўлади.
Қизиқ томони шундаки, айрим ҳолларда буллинг қилувчи болалар ўзларини етакчи деб биладилар, бу эса улардаги тажовузкор хулқларни мустаҳкамлайди. Ижтимоий муаммолар, ота-она назоратининг етишмаслиги ва мактабдаги муҳит ҳам буллингга олиб келади.
Муаммони бартараф этиш учун ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб маъмурияти болалар билан яқин мулоқотда бўлиши, сигналларга эътибор бериши керак.
Зўравонликка мойил болалар эса махсус психологик ёрдамга муҳтож. Таълим муассасаларида соғлом ижтимоий муҳит яратилиши буллингни олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.
"ДУРБИН"