#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
13-қисм
Тиббиёт коллежида ўқий бошладим. Бу мени шу хаётдаги энг катта орзуйим эди. Хурсанд ҳолда ўқишга қатнардим. Курсдошларим билан кунни мазмунли ўтказар эдик.
Бу орада уйимизга дадамни узоқ бир қариндоши мехмонга келди. Уйимиздан сал нарироқда газ қуйиш шаҳобчаси бор эди. Ўша қариндошнинг кичик ўгли шу ерда ишларкан. Шунга бизникида туриб турсин эмиш озгина вақтга.
— Бу ерда узоқ қолмайди, бориб келишга уйи узоқ. Яна бир иш гаплашган ўша иши ҳал бўлса бу ердан ҳам кетади,- дадам ошиқча сўзга ҳожат қолдирмадилар.
Уйимиз катталиги дадам рози бўлгандилар. Албатта укам билан бирга ётадиган бўишди. У акаям эрталаб кетиб кечда қайтарди. Деярли кўрмасдим. Ҳатто борлиги билинмасди ҳисоб. Бир куни тонгда ховлини супурётсам чақириб қолди.
— Маржооон, ҳов Маржон.
—Хов, -деб бордим.
Аввалига башарамга тикилиб туриб илжайишига нервим чиқди . Тезроқ гапирсада.
—Сендан бир нарсани илтимос қилсам, хўп дейсанми,-деди.
—Хўп, нима экан?
Қўлимга кичкина қоғозча тутқазди.
—Шуни Надиба опангга бера оласанми?
Қўлимдагига ҳайрон қарадим.
—Нега? -дедим.
—Сен олиб бор ўзи билади,-деди.
У вақти телефон дегани фақат катталарда бўларди. Акамда бор эдию, Насиба опада йўқ эди. Шу сабаб ҳам хат ёзган менимча.
Хатни олдим, йўл-йўлакай ўйлаб бордим нима ёзган бўлса?
Лекин болалигимдан бир одатим бор мард одамларни яхши кўраман. Ҳох аёл хох эркак бўлсин вадасига тура олган инсонларга хурматим баланд. Ўқимайман дедим ўқимадим.
Лекин ўзимча ўйладим Насиба опа ўртакашлик қилганим учун, мени кейин анаву узоқ қариндошни сўкса эди деб, роса кулдим боргунча.
Минг афсуслар бўлсинким, қадрли опажоним ариқдан сув олиш бахона йўлимни пойлаб ўтирган экан.
—Вой шириним менга хат олиб келдингми? Берақол.
Насиба опа ҳушчақчақлик билан хатни олди.
Хатни бердим кимданлигини тушунтирмоқчи эдим, ола солиб чўнтагига беркитди. Ичимда ярамаслар деганча жўнаб қолдим.
Давоми бор...
@dunyoningishlar