Бўйларингга
Юрсанг, ёрим, қувонаман
Сарви қомат бўйларингга.
Гулдан либос ярашибдир
Cоғ-саломат буйларингга.
Мен булбулга айлаб озор,
Ширин жоним олдинг нисор.
Зулайходан қолган зуннор
Бўлсин ҳожат бўйларингга.
Кўрсам хуснинг йўқ армоним
Сенсиз хазон бўлсин жоним.
Иқболим, диним-имоним
Қилсам ҳурмат бўйларингга.
Кўрган ошиқ фидо булар,
Эл-юртидан жудо булар,
Махтумқули, гадо булар
Ул каромат бўйларингга.
Юрсанг, ёрим, қувонаман
Сарви қомат бўйларингга.
Гулдан либос ярашибдир
Cоғ-саломат буйларингга.
Махтумқули
Юрсанг, ёрим, қувонаман
Сарви қомат бўйларингга.
Гулдан либос ярашибдир
Cоғ-саломат буйларингга.
Мен булбулга айлаб озор,
Ширин жоним олдинг нисор.
Зулайходан қолган зуннор
Бўлсин ҳожат бўйларингга.
Кўрсам хуснинг йўқ армоним
Сенсиз хазон бўлсин жоним.
Иқболим, диним-имоним
Қилсам ҳурмат бўйларингга.
Кўрган ошиқ фидо булар,
Эл-юртидан жудо булар,
Махтумқули, гадо булар
Ул каромат бўйларингга.
Юрсанг, ёрим, қувонаман
Сарви қомат бўйларингга.
Гулдан либос ярашибдир
Cоғ-саломат буйларингга.
Махтумқули