#ибрат
Ўшанда ҳали бола эдим.
Онам ишдан ҳориб қайтса-да, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлган, онаизорим шоша-пиша биз учун кечки овқат тайёрларди.
Бир оздан кейин у отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Менинг икки кўзим нонда эди. Кимдир ноннинг куйганига эътибор берармикан деб кутиб турдим.
Лекин отам нонни индамасдан чайнади ва мендан мактабдаги куним қандай ўтганини сўради. Ўша кун унга қайтарган жавобимни эслай олмасам ҳам, овқатдан кейин волидамнинг отамга нон бир оз ўтиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида.
Отам ўша куни жилмайиб туриб, онамга: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку”, деди. Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун унинг олдига кирдим ва ундан куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўрадим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади.
— Ўғлим, онанг кун бўйи ишлаб, жуда чарчаган. Бир марта куйган нон есам, менга ҳеч нарса бўлмайди. Лекин ёмон сўз онангни ранжитган бўлар эди, — деди.
Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизнинг камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Чунки ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун жуда ҳам қисқалик қилади.
Доктор Абдул Қалам
🤩𝓨𝓪𝓺𝓲𝓷𝓵𝓪𝓻𝓰𝓪 𝔂𝓾𝓫𝓸𝓻𝓲𝓷𝓰 💌
🤩 @dono_ayollarkanali 𝐠𝐚 𝐨𝐛𝐮𝐧𝐚 𝐛𝐨‘𝐥𝐢𝐧𝐠‘
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
📣Reaksiya bosishni unutmang, azizlar 🤩