ОНАМСИЗ ТОНГ ОТДИ...
Бир қадрдонимнинг онаси дорил бақодан дорил фанога сафар қилдилар...
Мусибатингизга шерикман, қадрлигим!
Онамсиз тонг отди...
узуууун тун ўтди,
Меҳрибоним мени
кетдилар ташлаб...
Бу тун бағрим чоки
ситилиб кетди..!
Онажон, юрагим
кетдингиз ғашлаб...
Оҳ, онам, тун бўйи
унсиз йиғладим,
Фарзандим сўрайди,
боқар мўлтираб.
Рўмолингиз қўлга
олдим, хидладим...
Не жавоб айлайин,
нима дей, ё раб...
Онам босган изин
қайдан топайин,
Чаману боғларим
қолди хувиллаб...
Қай манзил сари мен
энди чопайин...
Қалб нидо қилади,
Она!! Увиллаб!
Онажон! Қўлларим
дуода мудом,
Бехиштдан жой берсин,
сизга худойим.
Кўзим қароғида
асрайин ҳар он,
Меҳрингиз қалбимда
Офтобим, Ойим..!
Онамсиз тонг отди...
узуууун тун ўтди,
Бу тун бағрим чоки
ситилиб кетди..!
Онаси ҳаётлар, борида қадрланг.....
Жаннат Оналар оёғи остидадир!
✍️ МУРОДУЛЛА
Бир қадрдонимнинг онаси дорил бақодан дорил фанога сафар қилдилар...
Мусибатингизга шерикман, қадрлигим!
Онамсиз тонг отди...
узуууун тун ўтди,
Меҳрибоним мени
кетдилар ташлаб...
Бу тун бағрим чоки
ситилиб кетди..!
Онажон, юрагим
кетдингиз ғашлаб...
Оҳ, онам, тун бўйи
унсиз йиғладим,
Фарзандим сўрайди,
боқар мўлтираб.
Рўмолингиз қўлга
олдим, хидладим...
Не жавоб айлайин,
нима дей, ё раб...
Онам босган изин
қайдан топайин,
Чаману боғларим
қолди хувиллаб...
Қай манзил сари мен
энди чопайин...
Қалб нидо қилади,
Она!! Увиллаб!
Онажон! Қўлларим
дуода мудом,
Бехиштдан жой берсин,
сизга худойим.
Кўзим қароғида
асрайин ҳар он,
Меҳрингиз қалбимда
Офтобим, Ойим..!
Онамсиз тонг отди...
узуууун тун ўтди,
Бу тун бағрим чоки
ситилиб кетди..!
Онаси ҳаётлар, борида қадрланг.....
Жаннат Оналар оёғи остидадир!
✍️ МУРОДУЛЛА