Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹ИЙМОН ҲАЛОВОТИ🌹
Дунё бойлигини қалбим севмади...
Керак бўлганига қўлим етмади...
Ноилож қолмадим РОББим қўллади.
Ҳайрли ишларга Ўзи йўллади...
Ёлғизнинг ёрисан, бори Ўзингсан!
Армони, номуси, ори Ўзингсан!
Ҳаётим, тақдирим, жоним қўлингда
Адолат Сендадир, Сенинг йўлингда.
Қаршингда тиз чўкиб, Сени ёд этай
Дунёвий фитнадан қайларга кетай?
Кўз ёшла чақирсам келган Ўзингсан
Иймон ҳаловотин берган Ўзингсан!
Ҳамиша ҳар жойда фикр қилурман,
Барча неъматингга шукр қилурман.
Илму-фазилатим зиёда этгин!
Маърифат йўлларин дилшода этгин
Ҳидоят йўлида имконни бердинг,
Оҳират бойлиги иймонни бердинг
Зиё йўлларингдан юриб дам-бадам
Тафаккурла ёзди қулинг Муаззам!
Оятларда келур Азиз ул Карийм,
Ташлаб қўйма мани Саҳий ул Азийм
Илтижоларимни қабул эт Ўзинг!
Яратган Ўзингсан Ғофуру-роҳийм!
#Дуо
АЛЛОҲим Сенинг олий ва гўзал жамолинга муносиб, поклигинга муносиб, олий сифатларинга муносиб ҳамдлар бўлсин! 🤲
#Муаззам ✍
#Bintu_Ahmad
📖~ ~ ~ ~ ~🕋
https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy
Дунё бойлигини қалбим севмади...
Керак бўлганига қўлим етмади...
Ноилож қолмадим РОББим қўллади.
Ҳайрли ишларга Ўзи йўллади...
Ёлғизнинг ёрисан, бори Ўзингсан!
Армони, номуси, ори Ўзингсан!
Ҳаётим, тақдирим, жоним қўлингда
Адолат Сендадир, Сенинг йўлингда.
Қаршингда тиз чўкиб, Сени ёд этай
Дунёвий фитнадан қайларга кетай?
Кўз ёшла чақирсам келган Ўзингсан
Иймон ҳаловотин берган Ўзингсан!
Ҳамиша ҳар жойда фикр қилурман,
Барча неъматингга шукр қилурман.
Илму-фазилатим зиёда этгин!
Маърифат йўлларин дилшода этгин
Ҳидоят йўлида имконни бердинг,
Оҳират бойлиги иймонни бердинг
Зиё йўлларингдан юриб дам-бадам
Тафаккурла ёзди қулинг Муаззам!
Оятларда келур Азиз ул Карийм,
Ташлаб қўйма мани Саҳий ул Азийм
Илтижоларимни қабул эт Ўзинг!
Яратган Ўзингсан Ғофуру-роҳийм!
#Дуо
АЛЛОҲим Сенинг олий ва гўзал жамолинга муносиб, поклигинга муносиб, олий сифатларинга муносиб ҳамдлар бўлсин! 🤲
#Муаззам ✍
#Bintu_Ahmad
📖~ ~ ~ ~ ~🕋
https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy