Дил гаплари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Дилдан чиққан дилга боради....

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


АЛЛОҲ


Кўнглимга йўлатма ўзга туйғуни,
Борки озорлардан паноҳ бер, паноҳ.
Ўзингсиз қўймагин умрим бир кунин,
Ўзингни ишқингла ёндиргин, Аллоҳ.

Қадрни билмаслар юртига ёт бил,
Ёлғонлар масканим  айлаган вайрон!
Кўнглимга кирмасин биронта бедил,
Ўзингни васлинга қилгин нигорон!

Қўл билан берилса қуш учар тўймай,
Бандангни меҳрини айлатма қаҳат.
Ўзингдан ўзгага кунимни қўйма,
Ўзингни меҳринга тилантир абад!

Ўткинчи умрни жилолатма ҳеч,
Вафосиз ёр каби шу молу-давлат!
Ёнимда юрганни ниқобини еч,
Икки дунёимга бергин саодат!

Ким бор мени яна сендек ўйлаган,
Китобингни тутқаз, ёд олай сўзинг.
Мени бир сония ёддан қўймаган,
Мени чин юракдан суйган бир ўзинг!


Малика Тавфиқ


@dil_gaplari




Муборак Жумага етказди
Аллоҳ,
Кимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,
Яратганга
шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
Келаси Жумага ҳам етказсин Аллоҳ!


@dil_gaplari


✨✨✨✨✨✨✨
✨✨✨✨




Беркинмачоқ ўйнаймиз икков,
Қувалашиб дил боғчасида.
Сени топиб олавераман,
Фарзандимнинг пайпоқчасидан.

Таъминг келар иссиқ қаҳвадан...
Китоблардан уфурар ҳидинг...
Ўтирасан ёмғир пинжида...
Қотган нонни соғиниб единг...

Югурасан, чўнтагинг тешик...
Етмайман, ур борлиғимда чарх.
Мана шундай оввора қилиб,
Сени қўйиб юбормайман...
Бахт!

Ирода УМАРОВА

@dil_gaplari


Қалб билан тингланадиган гўзаллик бор...

@dil_gaplari


ИСБОТ

-Нега менга ҳеч «сени севаман» демайсиз? – иддао қиларди қиз.
Йигит кулиб қўя қоларди.
Иккиси турмуш қуришди. Йиллар уларнинг оила отлиғ дастурхонига фарзанд аталмиш неъматларни тўкиб кетди.
-Тавба, шунча яшаб бу кишидан «севдим» сўзини эшитмадим-а! – фарзандларига ёзғириб қоларди гоҳида аёл.
Йиллар сочларини оққа бўяб, қўлларига ҳасса тутқазиб қўйди.
-Боболаринг мени севиб уйланмаган…- невараларига ҳасрат қилган бўлади гоҳида кампир.
Вақт чолни қазо тўшагига ётқизиб қўйди.
-Мендан рози бўл, онаси. Армонинг қолмасин, қарз сўзимни айтиб кетай: мен сени ҳар доим сев…
-Қўйинг! – унинг оғзини ёпди аёли. – Биламан. Айтмай-айтмай исботлаб юрибсиз…бир умр ношукрлик қилиб, ёзғириб келган менга чидаб яшаганингизнинг ўзи… яхши кўриш эмасми?!
Кўзёшлар ажинлар оралаб оқди. Бу йиғида айрилиқ азоби билан бирга сурур ҳам мужассам эди.

Ирода Умарова

@dil_gaplari






Сиз учун энг муҳим вақт — бу сизнинг ҳозирги онингиздир. Чунки, фақат шу ондагина ва фақат ҳозир сиз  яхши бир иш қилишингиз мумкин...

@dil_gaplari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

@dil_gaplari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

@dil_gaplari


Одам қимматбаҳо нарсасини йўқотса, ачинади. Туҳматга қолса бошини тоғ-тошга уради.
Қадри ерга урилса, исён кўтаради. Яқин кишиларидан айрилса, дод солади...
Лекин умидингдан айрилсанг ғалати бўларкан. Ҳеч нимага, ҳеч кимга, ҳатто ўз қадрингга ҳам ачинмайсан. Дод солмайсан. Исён кўтармайсан...

​ Ўткир Ҳошимов
«Икки эшик ораси»

@dil_gaplari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Relax time....😍

@dil_gaplari




Автобусда

Автобус оғир силтаниб йўлга тушди. Мунира ҳайдовчининг орқасидаги ўриндиқда ўтирарди. Шаҳарда ёмғир ёғар, тўкилаётган япроқлар асфальт йўлга чиппа ёпишарди.

Регистон яқинидаги бекатга келганда автобус тўхтади. Қиз бировга жой бермаслик учун юзини терс ўгириб олди.

Автобус лиқ тўлди. Манзилга етгач, қиз ойнадан нигоҳини олиб, шундоқ ёнида сумка кўтариб турган онасини кўрди.
– Нега сиз...
– Чарчагандирсан, қизим.

Интернетдан

@dil_gaplari




Шохдан  шохга  эмас, қалбдан қалбга сайр  қилинг!

Шуҳрат  ОРИФ

@dil_gaplari



Показано 20 последних публикаций.