Davr Talabi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Огоҳлик давр талаби. Ҳар қандай маълумот аслида компраматдир!

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ФОРТОЧКА_БАЁНОТ..

Мен ўтган ойларда менгача етиб келган маълумотларни таҳлил қилиб, ИИБ да уриб ўлдириб қўйиш ҳолатини олдини олиш учун бир таклифни олға сурган эдим:
~Барча ходимлар наркотикка мойиллиги мустақил экспертлар томонидан текширилиши, шаффоф ўтиши учун бу процесс ДХХ томонидан назорат қилиниши керак " дегандим..

Даккуя ходими "қуруғи" дан тортади..(билмасам гапирмайман..)

Қилғилиқни қилиб қўйилгандан кейин "ИИВ ШАЪНИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ" учун битта бефаросат чиқадида "уларнинг ўзи Худо уриб қўйган эди" деб ақл чич*б ўтиради..(бу видео 2 йил аввалги видео.. Шунчаки, тарихни фактлар билан эсга тушириш учун илова қилинаяпди)

Айбдор яна ўша "ҚОРА ХАЛҚ"..(Эннасини эмсин.. ЭЙЙ, ҚОРА ХАЛҚ.. Бундан кейин ИИБга кирадиган бўлсаларинг, соғлиғинг яхши бўлсагина кирларинг ичкарига.." Фариштасипат одамчиклар"га тухмат бўпполаяпди..)

Р. S:

Яна ўша гапим: " АҲЛИ МИРШАБни танқид қилмаларинг.. Гўшти заҳарли.. Бўлмаса, етти авлодингдан АҲЛИ МИРШАБ чиқмайди.. "🤧🤧

@Davr_talabi


🩸🩸🩸🩸🩸🩸

19 июнь куни Бекобод шаҳар ЖИБ судида суд қарорига эътироз билдириб, тартибсизлик қилгани учун ИИБ ходимлари фуқаролар ака-ука Дилмурод Юсупвалиев ҳамда Дилшод Юсупвалиевни ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган.

Сўнгра ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида 1981 йилда туғилган  фуқаро Дилмурод Юсупвалиев тан жароҳатлари сабабли вафот этган.

Яқинларига кўра, жараёнлар ИИБдаги виеокамерларга тушган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот йўқ.

➖Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари фуқароларга нисбатан ортиқча куч ишлатиш, уларга тан жароҳати етказиш, ўлдириб қўйиш ҳолатларини кескин қоралаймиз.

➖Ички ишлар вазири бу каби ҳолатлар учун марҳумнинг оила аъзолари ва Ўзбекистон халқи олдида шахсан масъул, деб ҳисоблаймиз.

P.S
➖"ИИБ ичида ўлиппоганларнинг барчаси Худо урган одамлар эди аслида " дегич , ўзини ходимчаларининг  "адвокати"  деб ҳисоблайдиган ИИВ МАТБУОТ КОТИБИ Шохрух бғат нима деб "форточка баёнот"  бераркан??!!

@Davr_talabi


Ҳоким ўринбосари ушланди.

#Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари тадбиркорга қўшни Сардоба тумани ҳудудидан 6 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 20.000$ ҳамда вилоят Сайхунобод туманидаги Ўрмон хўжалиги бошқармаси тасарруфида бўлган 50 сотих ер майдонини ижара шартномаси асосида расмийлаштириб бериш эвазига 5.000$, жами 25.000$ талаб қилиб,  ушбу пул маблағларини олган вақтида ушланди.
Мляяяят🙄

👇👇👇👇
@Davr_talabi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Мен ёмғир остида сайр қилишни севаман, чунки ёмғирда менинг  кўз ёшларимни ҳеч ким кўрмайди”!!!!
Ўзбегимда бир нақл бор “оғзинг қийшиқ бўлса – ойнадан ўпкалама”! Келинг ўзбекнинг дардини яна бир миллий ибора билан бошласак. Айтишадику “ўт балосидан, сув балосидан, тухмат балосидан” ўзи асрасин деб. Мазкур иборага яна “НАФС” балосини ҳам қўшмоқ керак.
Нафси ўпқон бўлиб, вулқондак тошиб кетган инсонларимиз ўзимизни орамизда. “Davr smart servis” ҳақида эшитмагансиз албатта. Чунки бу ташкилот пистирмада ётган “салдат” каби яшириниб, одамларни пулларини “нишонга” олишади. “ХАВОДАН” пул қилиш бўйича жахон чемионлари улар! “Davr smart servis” ўзини тадбиркор дейиши мумкин, лекин бу кулгини қистатади. Йўқ жойлардан хизматларни ўйлаб топиб, одамларни “иштонини” ҳам ечиб олиш пайида. Ҳўш қандай хизмат экан дерсиз?! “Davr smart servis” “юқоридаги хомийлари” ни ишга солиб, Ўзбекистонда барча йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда паспорт тизимидаги мавжуд кассаларни эгаллаб олишган. Жайдарича тушунтирганда, мошина олиб унга давлат рақами тақасизми, техпаспорт алмаштирасизми, давлат рақамини алмаштирасизми, қайта жихозлайсизми, газ ускунасини ўрнатасизми, барчаси-барчасига айнан шу “Davr smart servis” нинг кассаларига  тўловларни амалга оширасиз. Пул тўлаганингиз учун ҳам ПУЛ ТЎЛАЙСИЗ. Улар сиздан пулни санаб олганлиги учун ҳам пул олишади. Арзимаган пул бўлса, қўл силтасангиз. Ҳар бир айтайлик хизмат учун “отни калласидак” хизмат ҳаққи олишади. Табиийки савол туғилади, ким экан буларнинг бошида турган?! Қўчқордак қоп-қора “МАЛИБУСИ” га 01 388 ААА давлат рақамини тақволиб, Дубайдаги нархлар каби “Ракат” маҳалласидан офис олиб, давру-даврон суриб юрган “Сардор” исмли бир “уддабирондир”!!!! “Сардорбек” ахир бу ўзбекнинг “иштони” қолсин дегингиз келади... Бўлмоғир “тендир” ни баҳона қилиб, бутун бир тизимни чангалига олиб, хохлаганча нарх қўяди, кўнгли тусаган ишларни қилади. Гўёки инсонлар булар учун пул ишлаб чиқарувчи машина! Осмонда учиб юрган БУРГУТ ҳам чангалига чиғилдонига етадиган ўлжани олади. Ортиғига кўз тикмайди. Кулгингиз ҳам йиғлагингиз ҳам келади. “Davr smart servis” маъсуллари эртаклардаги сеҳиргар “ЖИН”  га ГАИ нинг бутун тизими тўловларини бизга олиб беринг дейишганми, ҳайрон қоласан киши... Хазил деб тушунманг, мажозий маънода тариф берилган холат, аслида ҳақиқатдир. “ЖИН” вазифасида айрим “ҲУРМАТЛИЛАРИМИЗ” дир!!! Ҳаёлингизга келган биринчи фикр тўппа-тўғри. Албатта “хомийлар” рўлида Ички ишлар вазири. Йўл ҳаракати хавфсизлиги кимни қўлида?! Тўғри топдингиз яна бир ҳурматлимиз Олим Чориқулович! Ҳомий бўлиш елкангизга ярашиб турган “ПАГОНИНГИЗГА” я р а ш м а й д и!!!! Бас қилинг ахир хаводан пул қилишни. “Davr smart servis”, “Сардорбек” ларга “хомий” бўлишдан аввал, Сизга унвон бериб, юмшоққина креслога ўтқазиб қўйган ҳалқингизни ўйланг. Биламиз Сизларни шиорларингизни! “Давр келганда соққани босиб қол”!!! Виждон, инсоф бўлиш керак эмасми?! Айтишадику “ўғири бўл, ғар бўл – инсофли бўл”, деб! Бу қорачиғингиз қачонлардир номи ўчгур бу пулга тўярмикана??!!  Сиз бошчилик жамиятдабўлаётган адолатсизлигу, инсофсизликларни кўриб, йиғлагим келади. Мен ёмғир остида сайр қилишни севаман, чунки ёмғирда менинг кўз ёшларимни ҳеч ким кўрмайди... Ҳалқингизни устидан топтаб, йиғлатишни тўхтатинг! Мошинаси бор тўлаверади, осмон каби нарх қўйсак ҳам деб ўйламанг. Ўзбек андишали, лекин ҳар бир нарсани чек-чегараси бор! “Davr smart servis” нинг ҳам эртаги қачонлардир тугашини унутманг! Азиз “ҲУРМАТЛИЛАР” орқага ҳам бир назар ташланг. Ҳар қанча тепага чиқиб кетган бўлсангиз ҳам, вақт келиб ерни “қучоқлашингизни” ётда тутинг! Фил қанчалик катта бўлса ҳам чичқондан қўрқади... Сизку ҳали одамсиз!
Танишинг видеороликдаги оқ курткали фотограф Сардорбек бӯладилар қора малибу эса ӯша ААА мошина бӯлади.Не каждому ИИВ вазири ӯринбосари турганда мошинасини чангитиб ӯтиш. Пул мабодо хамма нарсани хал қилиб ташамаяптими.Ўзбек дардини миллатимиз ғурури Абдулла Қодирийнинг “Аҳволимиз” шеъридан бир парча билан якунламоқни лозим топдим.
“Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз”
                  
@Davr_talabiì


Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида профилактика инспектори ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, профилактика инспектори А.М. ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилувчи кекса ёшдаги О.Й.нинг яқин қариндошлари йўқлиги ва ақли норасолигидан фойдаланган. Гап шундаки, А.М кекса фуқаронинг мулкларини қўлга киритиш мақсадида, гўёки Й.О. жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларини бузиб юргани тўғрисида 1-сон руҳий-асаб касалликлари шифохонаси раҳбарига билдиришнома ёзиб, мажбуран шифохонага жойлаштириб, уни уйидан чиқариб юборишга ва озодлигини чеклашга эришган.

Сўнгра, у О.Й.га қарашли турар жойга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ордерни сохталаштириш орқали кадастр идораси ходими Ч.С. кўмагида қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, турар жойни ўзининг номига расмийлаштирган.

Профилактика инспектори жиноятларини яшириш мақсадида турар жойни турмуш ўртоғи О.Д.га ҳадя шартномаси орқали қайта расмийлаштириб, Й.О.нинг жуда кўп миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилган.

Шунингдек, инспектор жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланган ҳолда қўлга киритган банк пластик картасидаги пул маблағларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, у О.Й.нинг банкдаги омонат ҳисоб-рақамида сақланаётган жуда кўп миқдордаги пулларини банк ходимларини гўёки эгасига бериш учун олаётганига ишонтириб, қўлга киритган. А.М. юқоридаги жиноий ҳаракатлари натижасида қўлга киритган Й.О.нинг жуда кўп миқдордаги омонат пулларига опасининг номига Lacetti русумли автомашина харид қилиб, жиноий даромадларини легаллаштирган.

Тергов натижасига кўра, профилактика инспектори А.М.га Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 3-қисми, 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди, 243-моддалари (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ҳамда кадастр идораси ходими Ч.С.га Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди, 228-моддаси 3-қисми ва 28, 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилган.

Бироқ Нукус шаҳар суди судьяси жорий йил 6 июндаги ҳукмига асосан тергов органи томонидан А.М.га Жиноят кодексининг 169, 228, 243-моддалари билан қўйилган айбловларни асоссиз равишда олиб ташлаб, Жиноят кодексининг 206-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топиб, 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда, 2 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинлаган.

Худди шундай, кадастр идораси ходими Ч.С.нинг айбловидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 3-қисми ва 28,169-моддаси 4-қисми “а” банди олиб ташланиб, Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилган.

“Прокуратура органлари томонидан апелляция муддатида иш ҳужжатлари ўрганилиб, мазкур суд ҳукми рўйи-рост асоссиз, адолатсиз ва ноқонуний деб топилиб, суд қарорини бекор қилиш ҳақида протест келтирилди. Иш апелляция инстанцияда кўрилишида, малакали прокурор иштироки таъминланади”, дейилади хабарда.

Р. S:
~ Вахший судя, қонхўр судя... 2 йил уй қамоғи ҳам берасанми.. 15 сутка берсанг ҳам бўлар эди-ку.. Бунчалар ёвузсан-аа.. 🤧🤧

👇👇👇👇
@Davr_talabi


🩸🅰️🩸🩸 🩸🩸🅰️🩸🩸
🩸🩸🩸🩸🩸🩸

Антимонополия деган қўмита ҳалиям борми ёки ёпилиб кетганига анча бўлганми? Агар ҳалиям фаолият олиб бораётган бўлса шу постимизни йетказиб қўярсизлар.
Гап ягона монопол Давр Смарт Сервис МЧЖ хақида бўлади. Бу ўзича гӯёки "Фуқороларга қулайлик"  яратаётган МЧЖ бутун Республика бўйлаб жаноб Саидов бошқараётган структуранни сотиб олган,(қандай сотиб олгани ва қайси амалдорлар аралашгани бизга маълум)  бу ҳақида кейин ахборот берамиз, ҳозирча "Давр Смарт Сервис" МЧЖ тасарруфидаги корхоналар билан танишамиз
➖Бутун республика ГАИ си ва Паспорт столларидаги тўлов ягона монополимиз томонидан амалга оширилади.
➖Янги ГАИ бинолари хаммаси монополимизга тегишли жаноб Саидовнинг ходимлари ижарада, тасаввур қилинг олдинлари ГАИнинг ўзига тегишли бўлган бинолар қандай қилиб монополимизга ўтиб қолди? бунда премиум класдаги ЛИ автомобилларининг ҳиссаси бор деб ўйлайман.
➖Бутун Республикадаги барча ТЕХНИКДАН КЎРИК ЎТКАЗИШ марказлари монополимиз томонидан фаолиятини олиб боради.
➖Хаммасиданам зўри сиз ва мен ўз автомобилимизга тақиб юрган Давлат Рақам белгилари (аслида бир парча темир)  пули ҳам монополимиз томонидан ӯзлаштирилади.
Бу ёғи келажакда монополимизга тегишли хисоб рақамига 🔴🟡🟢 стикерлар учун тўловни тўлиғича шуларга берамиз.
Мен хисобдан адашиб кетдим, яна монополимиз йирик солиқ тўловчилар рўйхатида йўқ.
Яна нима янгиликлар олдинда билмадигу, аммо Ички Ишлар Вазирлиги амалдорлари ТАНКА бўлиб турса АНТИМОНОПОЛИЯНИ бу МЧЖ га тиши ўтмаслиги аниқ ва аён. Бу МЧЖнинг хақиқий  рахбарини сизларга кейинги постимизда таништирамиз.
Жаноб Саидов ЖИЗЗАХГА яхши бориб келдингизми?

@Davr_talabi


🩸🅰️🩸🩸 🩸🩸🅰️🩸🩸 🩸🩸🩸🩸🩸🩸🩸
Хақида инсайдерларимиз томонидан яна бир ажойиб маълумот қӯлимга келиб тушди,мабодога монополлаштириш бӯйича мастер класс ташкил қилишса,шахсан ӯзим биринчилардан бӯлиб ёзиламан.
ДУК миш, янгиликларни кузатишда давом етинг.

@Davr_talabi


Бу пост бошқа манбаадан олинган бӯлса ҳам бир оғиз ӯзимизнинг фикримиз бор ахир хозирча "Фикр полицияси" ишламаяптику.Умуман олганда кӯп гӯшт йеб, кунига 2500 сӯмга яшаб, охири бойиб кетиб босар тусаримизни билмай қолдик.
Иссиқ тасир қиляпти биродарлар.

@Davr_talabi


Кеча мен учратган тез ёрдам ҳайдовчисини тақдирлаш керак, юзимизга ойна тутгани учун. Тез ёрдамга жарима солиш - бу касал бўлиб жон ҳолатда ётган ота - онаси ёки боласига, хотинига жарима солишдек гап. Пул учун ота - онасини, боласини сотишдек гап.

Виждонсизликнинг энг кульминацион нуқтаси.

@Davr_talabi


ДАВР СМАРТ корхонасидан Рес ГАИ ни бошлиғи Саидов хам шунчалар  қўрқадими ёки ЛИ машинасидан биттасини еганми???

Қайси Гаи га кирманг (С. Рахимов, Файзабод, Гвардийский, Уз бум) га биринчи бўлиб шу биноларни ичини марказида жойлашган кассаларга дуч келасиз. Ўзи сиз номер олгани келябсиз, лекин афсуски биринчи бўлиб кассага дуч келасиз.  Ха бу сиз билган Давр смартни кассалари. Давр смарт шунчалар қудратли эканки ГАИ га қарашли биноларни хохлаган ерида касса очади,  гаи бечоралар ўз биносини ичида улардан рухсат сўраб ўтиради.  Бу монопол ташкилот бошқа фирмаларга қарашли кассаларни йўлни нариги бетидан очишга рухсат беришади. Инсофни хам иштон қилиб кийиб олишган бу давр смартни рахбарлари. Халқни эса қайси кассага тўлашни танлови йўқ. Ёки бирон бир РИОда ўтирган ГАИ ходими одамларга аймайдики сиз ортиқча 150 минг тўлаб юрманг хар хил иловалар бор шулардан тўласангиз пулингиз ёнингизга қолади деб.   Бу муттахам Давр смарт эса халқимизни соддалигидан фойдаланиб фақат си*иб ётибди.
Бир савол туғилди.  Бу Давр смарт деганларидан ГАИхам қўрқадими ёки еб Рес ГАИ  бошлиғи Саидовни  еб қўйган жойи борми?  Ха айтганча битта ЛИ мошинасини Саидовга подарка қиворса хаммаси хамирдан қил суғургандек бўлади. Бу муттахам Давр смарт,  билан Саидовга халқни ўйлашни нима кераги бор.  Набодо пулини берса Саидов хонасини хам Давр смартга бўшатиб берса керак. Соққани босларинг.... 

Агар Саидов емаган бўлса бу монопол Давр Смартга хам чора кўриб кассаларини ГАИ ни биносидан чиқариб ташлаб йўлни нариги бетидан жой кўрсатса ажаб эмас. Агар виждони бўлса.

"Замон-замон, замон бизники" деган ашула бўлар эди.

Хайит муборак   ДАВР СМАРТ

@Davr_talabi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДИНИЙ ИДОРА ЗЎРАВОНЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДАМИ?

Фарғонада криминоген вазиятга барҳам берилганлиги ёлғонмиди?

Криминал ҳудудга айланган Қўштепа туманидаги зўравонлик ҳолатларига қачон якун топилади?

Халқ тилида айтилганда Аллоҳнинг уйига бостириб кириб, ҳаммани уриб суриб, зўравонлик ҳаракатларга Фарғона вилоят уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими нега жим қараб турибди? ёки генералнинг Фарғонадаги саъйи ҳаракатлари ёлғонмиди? фақатгина қоғозда ёзилган ҳисобот учунми?

Фарғонада зўравонларни сони тобора ошиб бормоқда жиноятчилик қизил шкалага урди, хар куни пичоқбозлик, болтабозлик бунинг сабаби нимада?

Фарғона вилоят Қўштепа туманида жойлашган "Мўйи Муборак" масжиди ходимлари хар куни зўравонлик қурбонига айланиб зўравонлар томонидан калтакланмоқда.

Ушбу ҳолатларни кўра билган прокуратура ва ИИБ идоралари вазиятга панжа ортидан қараб туришибди. 

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси вилоят вакиллигидаги айрим шахслар "Марғилон саховати" ва юқоридаги видеодаги шахсларни алоқадор жойи борлигини билсада, негадир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳануз криминоген вазиятга барҳам  бергиси келмаяпти!?

Биз эса шу ўринда тегишли органлар вазиятни жиддий назоратга олишларини сўраб қоламиз.

@Davr_talabi


Фахшга тўла ўзбек сериалларини кўриб юрган томошабинлар "Анора"га тоқат қилмаётганига хайронман.....


@Davr_talabi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Каримберди Турамурод аканинг бу сўзларини қалбан хис қилиш нақадар оғриқли.

@Davr_talabi


Самарқандда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

15 июнь куни Иштихон тумани Қирқ йигит маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 «Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши» автомобил йўлининг 61 км.да «Nexia-3» ҳайдовчиси йўл четида тўхтаб турган «ISUZU» юк автомашинасининг орқа томонидан келиб урилиб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда «Nexiа-3» автомобилининг икки нафар йўловчиси вафот этган.

P.S: Шахсан менинг фикрим тезликни 70км дан 60 км тушириш фақат соққани босиш учун деб ўйлайман, агар шунақа туппой шопирлар бўлмаса "
🩸🅰️🩸🩸 🩸🩸🅰️🩸🩸
🩸🩸🩸🩸🩸🩸🩸" га ўхшаган типа тадбиркорларни ким боқади фай пллат хали истиккерам олишимиз керак.

@Davr_talabi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ушбу ҳолат Қўқон шаҳрида рўй бергани айтилмоқда. Кўринишидан, тадбиркор белгиланган ҳудуддан нарсаларини ташқарига олиб чиққани натижасида ушбу вазият юзага келган бўлиши мумкин.

Воқеани аниқ тафсилоти ва санаси ҳозирча маълум эмас.

👉 @Davr_talabi


Ҳар қандай давлатнинг асосий бойлик манбаси бу - халқдир! Ҳар бир балоғат ёшига етган одам борки давлатга молиявий фойда келтиради! Мамлакат иқтисодиётига камми кўпми ўз ҳиссасини қўшади.
Ҳозирда, бизнинг олтин қўлларимиз, олтин мияларимиз бошқа юртларга кўчиб кетмоқда, ўз ватанини тарк этмоқда, бошқа давлатлар фойдасига ўз ҳиссасини қўшиб, уларнинг фойдасига ишламоқда. Бунинг кўплаб сабаб омиллари бор, уларни санаб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
Шу яқин 5-10 йил ичида олтин мия ва олтин қўлларни ўз юртимизда сақлаб қолишнинг режасини ишлаб чиқиб, чораларини кўришимиз лозим.
Шу муаммонинг олдини олмасак, келгусида давлатда фақат "Олтин тиш"лар қолади холос!

@Davr_talabi


Ия, сани ҳоромҳўр болангни жони-жон, бошқаларни азобланиб ўлган боласини жони бақлажонми?
Демак шунча соққа босган экан бу исқиртлар.
Оҳиригача қамалсин ва ўша тўламоқчи бўлган пулиям олиб қўйилсин!
Фарзанд доғини кўрсин буниям онаси.

Ашнақа!

Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган “Док-1 Макс” иши бўйича айбланиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Фармагентлик собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг очиққа чиқиши, тайинланган жазонинг уй қамоғига ўзгариши учун, онаси Мунира Кариева жабрланувчиларга 76 миллиард сўмга яқин товон пули тўлаб берилишини ваъда қилмоқда.

"Икки-уч йилда мен айтилган пулни тўлаб бераман. Фақат битта илтимосим шуки, ўғлимга нисбатан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириб берсангиз, мен қарор чиққан кундан бошлаб пулни тўлашни бошлайман" - деди Ўзбекистондаги йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона "Jurabek laboratories" таъсисчиси, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева.

P.s. 76 млрд сўм = 6 млн $.
6 млн доллар жами 84 нафар марҳум ва ногирон болажонга тахминан 71.500$ дан тушади. Демак, товони тўланса жавобгарликни енгиллаштириш мумкин тўғрими?
Шахсан мен, тайинланган жазони ўтамагунча қамоқдан чиқарилиб уйга юборилишига қаршиман. Қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши лозим! Фикрингиз?

@Davr_talabi


🩸🅰️🩸🩸  🩸🩸🅰️🩸🩸

"Davr smart service" МЧЖда инсоф борми ёки топганини жиғилдонга ураверадими???


Тула, тула, тула!!! ГАИдаги кассалар катта бир ГОРга ухшайди, канчалик якинлашсангиз ютаман дейди, канчалик узоклашсангиз чанг ютгич каби суришга  харакат килади... чапга карасангиз хам тула дейди, унга карасангиз хам тула дейдия!!! Юрагимни огритиб, газабимни 10 шкалага чикарадигани эса оддий хизмати учун накд 150000 минг сум олишлари! Бу хизмат кандай булдики, бунча олишса, ёки олтин куллар билан хизмат курсатишадими?!! Хайрон коласан киши. Шу ГАИ га келсам кон босимим кутарилади. Чунки биламанда, хураз кандга хам пулимни колдиришмасдан, охирги тийингача шилиб олишади... Эххххх, дардимиз ичимизда! Хар нима килганда хам инсоф берсин, Хурматли маъсулларимизга!

@davr_talabi


🩸🅰️🩸🩸 🩸🩸🅰️🩸🩸

Битта шароит яратиб бериш орқасидан халққа 10та ечим ечиш учун муаммо туғдириб бераётган "Davr smart service" МЧЖ тендерсиз кассаларни эгаллагаб олгани етмаганидай энди "Файзобод" диагностика марказидаги автотранспорт воситаларининг экологик холати бўйича "СТИКЕР 🔴🟡🟢" бериш хизматини хам қўлга киритди. Офарин!

Аввало бу янгиликни ва қонуний жиҳатига эътирозимни билдириб ўтамиз. Ўз. Рес. конституциясининг 33-моддасида Қонуний асосларда Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган ҳар бир фуқаро мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эгадир деб конституцияда белгилаб берилган. Сиз мазкур қарор билан инсонларни конституциявий ҳуқуқини бевосита ҳамда билвосита чекланмоқдасиз. Чунки сиз берган стикер орқали транспорт воситасини эгаси маълум бир жойларда ҳаракатланади, яъни тошкент шаҳрининг ҳамма жойида ҳаракатлани олмайди. Айтайлик ўша қизил эгаси шаҳар марказида истиқомат қилса у қанақа қилиб ўзининг уйига етиб боради? бу ҳам бир савол. Биз зудлик билан ўша конституциявий суд бунга ўзини эътиборини қаратиб радиясини билдиришларини сўраб қолардим. Чунки конституциявий суд қонунчилик бўйича конституцияга зид бўлган қонунлар қонун ости ҳужжатларига ўзларининг раддияларни бериш керак ва буни жамиятга тадбиқ этишини олдини олиш учун фаолият олиб боради. Экологияни ўйлаётган эканмиз ўша диагностика марказида ўрнатилган ускуна қанчалик транспорт воситасидан чиқаётган зарарни қанчалик тўғри аниқлаб беради? Табиий савол туғилдида, транспорт воситасидан чиқаётган зарарли газга қанчалик машина сабабчи? Автомашинадан чиқаётган зарарли газга ёқилғи сифати сабабчи эмасми? Мантиқий бир мисол келтирамиз. Янги иномарка машинага 80 бензин қуйилса, нима 80 бензин кучли зарарли газлари чиқмайдими? Яна бир савол оддий стикер билан одамларни қаерда юришини белгилаб бераркансизлар бу мажбурий хусусиятга эга болади. Мажбурий хусусиятга эга бўлгандан кейин сиз маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалик киритишингиз керак. Чунки мажбурий хусусиятда жарима қўлланилади. Агарда таъқиқланган қизил стикерли транспорт воситаси мумкин бўлмаган ҳудудга кирса жарима тўлашга мажбур бўлади. Бу қанчалик йўлга қўйилади? Келажакдаги ўша жамиятга тадбиқ этилишини қанчалик тарозини палласига қўйгансизлар? Стикерлар билан ажратиб берилди дейлик яна мантиққа юзланамиз. Тошкент шаҳрининг оладиган бўлсак ўша қизил стикерли ҳаракатланиши белгиланган транспорт воситаси кичик халқи йўлида ҳаракатланса у ерда чиқаётган зарарли газ тепага кўтарилади қолиб кетмайдию. У шаҳар бўйлаб тарқалади. Мантиқ қани? Сизлар айтаётган ўша кўп зарарли газ чиқараётган транспорт востаси фақат кичик халқа йўлида юради, чунки уларга фақат ўша ерда харакатланишга рухсат берилади, чиқаётган газ тепада қолиб кетаверадими? у марказга ўтмайдими? Шуни хам ўйлаб кўрдингларми? Конституцияни 15-моддасида Ўзбекистон республикасида Ўзбекистон республикаси конституцияси қонунларининг устунлигини сўзсиз тан олиниши белгилаб берилган. Конституцияга зид бўлган қонунлар ва юзлаб қонун ости ҳужжатлар чиқиб ётибди, унга ҳеч ким аҳамият бермаяпти. Конституция фақат жавонда яшил бўлиб ётибди, буни қўллаш керак конституцияни ҳурмат қилмаса эртага инсонни қадр умуман қолмайди. Агарда келажакда жамиятга тадбиқ этиладиган бўлса, келажакни ҳар бир инсонни ижтимоий келиб чиқиши ёки кийимга қараб ёки жамиятда тутган ўрнига қараб стикер билан ажратиб бериб қаерида юришни белгилаб бериш ният мақсадинглар бўлса илтимос олдиндан огоҳлантириш беринг. Сабаби Халқ олдиндан келажаги учун ҳаракатини қилиб қўйсин, агарда шунақа мақсадинглар бўлса. Хар битта чиқараётган қарорни етти ўлчаб бир кесиш керак!

Инсонларни табақага ажратиб қўймаяпсизми? Шароит яратиб беришга мажбурсизлар! Файзобод гаидаги ўша қурилган тендерсиз бошқасиз марказ ДУК орқали нега "Davr smart service" МЧЖга берилди?

@davr_talabi


#Фарғона_вилояти

Мурожаат(таҳрирсиз берилмоқда):
"Ассалому алекум!
Фарғона вилояти 2 сон туманлараро фтизиатрия диспансеридан

мурожаат қиляпмиз! 😁
Қачон сизлар орқали мурожаатимиз чиқса ижобий ўзгаришла
р бўляпти.

2024-йил май ойида биз хамшираларга катта қисқартирув келди.
1 ставка ишлаетган хамширалар 0.25 ст га тушиб қолдик, бизга нима учун бундай бўлаётганини на шифохона юристи тушунтирди.
Биз бечораларни эшитадиган одам борми? Бизга мукофот пуллари хам берилмайди, эшитишимизча бош врач яқинлари доим олишади.
Ойликларимиз қисқариб кетди.

Мутасадди рахбарлар бизни шифохонага келиб назоратга олиш
ни ва иш ставкаларимизни қайтариб беришларини ва хар бир ходимларга мукофот пуллари берилишини сўраймиз!"

@davr_talabi

Показано 20 последних публикаций.