2005 йил қиш совуқ, қор гуппилаб ёғиб ётибди. ТТЗни хозирги янги бозори ўрнида трамвай круги бўларди. Шу ердан ўтиб кетаётсам диққатимни бекатда совуқдан дийдираб юпун кийинган йигитча турибди. Олдига яқинлашиб гўгурт сўрадим.
Нимагадир шу йигитчадан кўнглим ниманидир истарди. Гапга солдим. Наманганни бир қишлоғидан келиб ўқишга кирган 1-курс талабаси экан. Ижара уйидан нима сабабдандир чиқариб юборилган экан. У даврларда ижара муаммо эди.
Бечора қайерга боришини билмай довдираб, чорасиз холда паришон эди.. Шу яқин атрофдаги эски ховлим бўш ётар, ҳотин билан жанжалашиб қолсам шу ховлимга бир икки хафтага аразлаб кеволадиган жинни одатим бор эди😄😄 Хуллас, шу йигитга ишониб калитни унга бердим, адресни тушинтирдим.
Икки кундан кейин келсам, хаммаёқ топ тоза, саранжом. Хайрон бўлдим, эсимдан чиқиб кетган экан тўғриси. Ўша кун тўғриси ёшлик, жохилик пайтларим сал баданда бор эди.. Шу-шу йигитча шу ховлида беш-олти сана яшади, обод қилиб ўтирди. Болларимга дарсларига ёрдамчи, тарбиячи бўлди. Ўзимни укамдек мехрим тушди. Оиламиздагилар, ака укаларим хам уни яхши кўришди. Ўта тарбияли, ўқимишли оқил йигит бўлиб бир оз Тошкентда технология бўйича мутахассис бўлиб ишлади.
Ҳозир интернет орқали Россиядан мутахасислиги бўйича иш топиб ўша ерларга кетиб яхши натижаларга эришиб нуфузли бир компанияда ишини топиб кетган. Тошкентга келиш билан албатта мени йўқлаб бир дунё совға саломлар билан хабар олиб кетади барака топгур.. ЭХСОННИНГ МУКОФАТИ ДОИМ-ЭХСОНДИР!..
✏️ аноним хабар юбориш учун
👉 каналга обуна бўлиш учун