Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ:➖Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори
➖Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори
➖Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
➖Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси
➖Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори
➖Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари
➖Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори
➖Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси
➖Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.
Ш. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
@darakchiuzlive