#Йилнинг_энг_фаол_психологи_танлови
Туман таълим муассасаларида йилнинг энг фаол психологлари аниқланди
Инсоннинг бу ҳаётда қандай яшаши, бахтли ёки бахтсиз, омадли ёки ўзини омадсиз деб ҳисоблаши кўпинча унинг руҳиятига боғлиқ. Одатда, ҳаётдаги ҳар бир воқеа-ҳодисага ўта жиддий ёндошиб, ҳаммадан ва ҳамма нарсадан мукаммаллик кутган одам ўзини бахтли ҳис қилиши қийин бўлади. Шу боис, ҳаётга ва ҳаётий ҳодисаларга оддий деб қараш инсонда олға интилувчанлик кайфиятини, яъни оптимистик руҳиятни шакллантиради.
Инсон қадри улуғланаётган ва ҳар бир инсоннинг фаровон ва бахтли яшаши учун шарт-шароитлар яратиш йўлида ислоҳотлар олиб борилаётган мамлакатимизда ҳам ёш авлод онгида ўзига ишонч руҳини шакллантириб бориш ва фарзандларимизнинг ҳаётда тўғри йўлни топиши ва жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида барча мактаблар ва МТТларда малакали психологлар хизмат кўрсатмоқда.
Айтиш жоизки, ҳар йили айни ноябр ойида Халқаро психологлар куни муносабати билан руҳият муҳандислари иштирокида турли тадбирлар ўтказилади. Бу йил ҳам туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ҳудудимизда жойлашган мактаблар ва МТТларда фаолият кўрсатаётган психологлар ўртасида "Йилнинг энг фаол психологи" танлови ўтказилди.
Танлов натижаларига кўра:
↗️181-сонли умумтаълим мактаби психологи Комила Комилова, давлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида 561-сонли ДМТТ психологи Дилдора Бабахановалар фахрли 1-ўринни;
↗️200-сонил ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби психологи Зилола Мирзакаримова ҳамда 585-сонли ДМТТ психологи Шахло Мирзаевалар 2-ўринни;
↗️280-сонли умумтаълим мактаби психологи Эргаш Худойназаров ва 37-сонли ДМТТ психологи Камола Ходжаевалар 3-ўрин соҳиблари бўлишди.
👏👏👏Танловда ғолиб бўлган психолог мутахассисларимизни қутлаймиз ва фаолиятларида янада катта муваффақиятлар тилаб қоламиз. 👏👏👏
🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi