КАФАНГА ОЯТ ЁЗИШ МУМКИНМИ?
#Қуръон #жаноза
❓1385-CАВОЛ: Айрим жойларда оқ сурпга Қуръони карим оятларидан ёзиб кафанликка солиб қўйишади. Бу ҳолат Қуръони каримга нисбатан одобсизлик эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу нарса жоиз эмас. Маййитнинг танаси чирий бошлаганда нажосат оятларга тегади ва бу Қуръони карим оятларига нисбатан беҳурматлик саналади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَقَدْ أَفْتَى ابْنُ الصَّلَاحِ بِأَنَّهُ لَا يَجُوزُ أَنْ يُكْتَبَ عَلَى الْكَفَنِ يس وَالْكَهْفُ وَنَحْوُهُمَا خَوْفًا مِنْ صَدِيدِ الْمَيِّتِ فَالْأَسْمَاءُ الْمُعَظَّمَةُ بَاقِيَةٌ عَلَى حَالِهَا فَلَا يَجُوزُ تَعْرِيضُهَا لِلنَّجَاسَةِ
“Ибн Салоҳ кафанга маййитнинг йиринги тегиши хавфи борлигидан Ёсин, Каҳф ва шу каби сураларни ёзиш жоиз эмаслигига фатво берган. Зеро (Аллоҳ таолонинг) улуғ исмлар ўз ҳолича туради (яъни уларнинг ҳурмати йўқолмайди). Шунга кўра уларга нажосат тегишига йўл қўйиш дуруст эмас”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Instagram | You tube | Telegram