🍋Лимон дарахтига айни дамдаги совуқ зарар етказадими?
Айни дамдаги совуқ об хаво қишлоқ хўжалиги учун қанчалик хавотирли?
Ўзбекистонда шу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари -10 даража атрофида кузатилябди. Бу иссиқхоналар учун ноқулай ҳаво. Ўзбекистон ҳудудида иситилмайдиган иссиқхоналарда лимон етиштириш кенг оммалашган.
Лимон дарахтининг ёш новдалари ва меваларини —1.5 —2 даражада совуқ уради. —5 —6 даража совуқда эса дарахтини буткул совуқ уради.
Албатта ҳандақларда ва иссиқхона ичида ҳарорат ташқарига нисбатан илиқроқ бўлади. Аммо барибир ҳаво ҳароратини текшириб туриш ва назорат қилиш талаб этилади.
Мевали боғларга бу совуқ жиддий таъсир кўрсатмайди.
🍑Шафтоли – совуққа чидамсиз, бир йиллик новдалари -22-26 даражада нобуд бўлади.
🍎Олма - жанубий навлари ҳарорат 32-35оС дан паст бўлганда, баъзилари эса - 21 да нобуд бўлади.
🍒Гилос - совуққа чидамсиз, - 28 да совуқ уради..
Яқинларизгахам улашинг
Ва бизни кузатип боринг
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/cfdv6576