Марказий Осиё | Review


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


@centralasians - минтақадаги сиёсий жараёнлар, янгиликлар, баъзида эса статистика, таҳлиллар ва тарихий материаллар бериб борилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️🇺🇿 Тошкентда Телеграм орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди.

Қарши шаҳрида яшовчи 33 ёшли И.Н. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 12 150 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган. Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари ўтказган тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳари Юнусобод туманида яшовчи 27 ёшли Д.Х. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.Х. Интернет фойдаланувчиларига «Телеграм» мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабар (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

👉@centralasians👈


⚡️🇺🇳🇺🇸🇵🇸 АҚШ Фаластиннинг БМТга аъзолигига вето қўйди

ОАВларнинг ёзишича, бир неча дақиқа илгари БМТ Хавфсизлик Кенгаши Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш бўйича Жазоир ташаббуси билан ишлаб чиқилган резолюция лойиҳасини рад этди. Бунга сабаб эса АҚШнинг вето қўйганлиги бўлди.

Жами 15 нафар Кенгаш аъзосидан 12 нафари резолюцияни қўллаб овоз берган, шу жумладан Франция, Россия ва Хитой давлатлари. Бетараф қолганлар - Буюк Британия ва Швейцария бўлди.

👉@centralasians👈


⚡️🇺🇳🇵🇸🇺🇸 Фаластиннинг БМТга киришини 12 давлат ёқлаб овоз берди, 2 давлат бетараф қолди.

Қонун лойиҳасини бекор қилиш учун АҚШ ветосининг ўзи кифоя эди.

👉@centralasians👈


⚡️🇮🇱🇮🇷 Исроил шимолида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

👉@centralasians👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️🇮🇷 Эрон давлат телевидениеси Исфахонда тинчлик ҳукмронлик сураётгани, шаҳарда вазият нормал экани акс этган кадрларни намойиш қилмоқда.

👉@centralasians👈


⚡️🇮🇷🇮🇱 Исфаҳон яқинида портлашлар содир бўлди, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаяпти.

Эрон ОАВ Исфаҳон шаҳри яқинида портлашлар содир бўлганини хабар қилмоқда. Теҳрон ва бошқа шаҳарлар устидан парвозлар тўхтатилган.

👉@centralasians👈


⚡️🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ ОАВлари Исроил ҳужумини «чекланган разведка-диверцион ҳужум» эканини ёзмоқда.

👉@centralasians👈


⚡️🇮🇱🇮🇷 Исроил жума куни АҚШни Эронга қарши 24-48 соат ичида жавоб қайтариш нияти ҳақида хабардор қилди, деб ёзади Bloomberg.

👉@centralasians👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️🇮🇷🇮🇱 Эрон Президенти Раисининг кечаги нутқи:

“Агар сионист режим яна хато қилса, биз унга ва унинг тарафдорларига шундай жавоб берамизки, улар пушаймон бўлишади.”

👉@centralasians👈


Бугунги валюталар курси: 19.04.2024 йил


⚡️🇮🇳 Ҳиндистонда Каъба тасвири туширилган ҳожатхона тагликлари сотила бошланди.

Сигир гўнгининг ифлос мухлислари ўзларининг куфрларида чегара билмаяптилар. Ҳеч бир мусулмон давлатдан айтарлик қаршилик бўлмагандан кейин, бу молпарастларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши чиқишда қуйишқондан чиқишлари табиий ҳол. Араб ва бошқа мусулмон мамлакатлари моддий манфаатини ўз дини, ор ва ғуруридан устун қўйишда давом этар экан, яқин келажакда радикал ҳиндулардан бунданда баттар жирканчликларни кўраверамиз.

👉@centralasians👈


⚡️🇯🇵🇺🇿🇰🇿🇹🇯🇹🇲🇰🇬 Япония ҳукумати Марказий Осиё давлатлари билан саммитга тайёргарликни бошлади.

Томонлар биринчи навбатда иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилишлари кутилмоқда.

👉@centralasians👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️🇺🇸🇮🇱🇵🇸 Трамп исроилликлар ва АҚШнинг геноцид содир этганлигини тан олди.

Трамп нутқи ўртасида америкаликларнинг "Байден геноцид одами" дея ҳайқира бошлашди. Шундан сўнг, Трамп ўз нутқини тўхтатиб, хайқираётганлар хато гапирмаётганлигини айтади.

Шу билан, Трамп ҳам исроилликлар ва АҚШ геноцид содир этаётганлигини тан олди.

👉@centralasians👈


⚡️🇪🇺🇮🇱🇮🇷 Европа Иттифоқи давлатлари Исроилга ҳужум қилгани учун Эронга қарши санкциялар жорий этишга келишиб олди.

Бу ҳақда Европа Иттифоқи саммитининг биринчи куни якунлари бўйича қабул қилинган декларацияда маълум қилинди.

Европа Кенгаши президенти Шарл Мишелнинг сўзларига кўра, санкциялар "аниқ ишора" бўлади ва Эрон халқаро изоляцияда қолиши керак.

👉@centralasians👈


⚡️🇺🇿🇹🇯 Шавкат Мирзиёев Исмоил Сомоний ёдгорлигига гулчамбар қўйди.

Давлат раҳбарини Душанбеда шахсан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

👉@centralasians👈


⚡️🇺🇿🇹🇯 Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига етиб борди.

Пойтахт аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

👉@centralasians👈


Бугунги валюталар курси: 18.04.2024 йил


⚡️🇮🇱🇵🇸 Ал-Ақсо масжиди ўрнида учинчи маъбад (Третий храм)нинг қурилиши ва қизил сигирни қурбонликка келтириш.

Ўтган ойда Исроилнинг "12-канал" телеканали Исроил ҳукумати "Қизил сигир" лойиҳасини амалга ошириш учун маблағ ажратгани ҳақида хабар берган эди, унинг мақсади ал-Ақсо масжиди ҳовлисидаги Қоя гумбази ўрнида Учинчи маъбадни қуришдир. Қоидага кўра, Учинчи маъбадни қуриш ғояси тарафдорлари, маъбад туриши керак бўлган жойда жойлашган Қоя гумбазини йўқ қилишга чақирадилар.

"Маъбад тоғи"нинг экстремистик гуруҳлари қизил сигирни поклаш маросими, ҳозирда расмий раввинлар тақиқига амал қилаётган юз минглаб диндор яҳудийларга Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш имконини беради, дея умид қилмоқда.

Ал-Ақсо масжиди воизи Шайх Икрима Сабрийнинг таъкидлашича, радикал яҳудийлар "қизил сигир" афсонасидан фойдаланиб, бутун дунё бўйлаб яҳудийларни Фаластинга олиб келмоқчи экан.

👉@centralasians👈


⚡️🇷🇺🇦🇲 ОАВ: Россия қўшинлари Тоғли Қорабоғдан олиб чиқиб кетилмоқда. Буни Арманистондаги дипломатик манба ва Песков тасдиқлади.

👉@centralasians👈


⚡️🇵🇰🇮🇱 "Покистон Исроил каби ғоявий давлатдир. Яҳудийликни Исроилдан ажратсангиз Исроил қулайди. Агар Ислом Покистонни тарк этса у ҳам барбод бўлади."

~Генерал Зиё ул Ҳақ

Жамият тараққиёти учун халқни бирлаштирувчи мустахкам ғоя керак. Токи одамларни ўзини фидо қилишга ундайдиган умумий ғоя бўлмас экан, қолган бари бекорчи гаплар. Қудратли цивилизациялар, унинг учун қурбон бўлишга тайёр бўлган минглаб инсонларнинг борлиги сабабли гуллаб яшнайди.
Ягона мақсади ўмариш, лаққиллатиш ҳисобига яшаб қолишдан иборат бўлган жамият таназзулга маҳкум бўлиб, уларни ҳеч қандай замонавий фан, иқтисодий ёрдам, четдан келадиган технологиялар қутқара олмайди.

👉@centralasians👈

Показано 20 последних публикаций.