Давлатобод туманида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
Давлатобод туманида тадбиркорлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг бизнес фаолиятини ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида навбатдаги учрашув ташкил этилди.
Мазкур тадбир Президентимиз томонидан 2024 йил 17 июль куни ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишидаги 33-сонли баён ижросини таъминлаш доирасида ўтказилди.
Учрашувда Давлатобод тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Маматқулов, Марказий банк бош бошқармаси масъул ходими Ж.Закиров ҳамда “Бизнесни ривожлантириш банки” вилоят бўлими бошлиғи А.Султанов иштирок этдилар.
Учрашувда 20 га яқин тадбиркор қатнашиб, улар томонидан кўтарилган масалалар ва муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Муҳокама якунлари бўйича барча масалаларга ечим топиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш ва бошқа қатор долзарб масалалар бўйича таклифлар берилди. Мазкур таклифлар асосида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши белгиланди.
Тадбиркорлар бундай учрашувлар уларнинг фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
✅ Telegram |✅ Facebook