Кино тарихидаги энг ахуенний монолог:
"Мисолчун сени қотиллик қилганинг учун қидиришяпти. Кел сен шу ишни қилгансан деб ўйлайлик. Жон Рут сени Ред-Рокка олиб бориб, ҳукм қилдирмоқчи. Агар айбдор деб топилсанг, шаҳарликлар сени майдонда дорга осишади, мен эса жаллод сифатида ўз вазифамни бажараман. Агар буларнинг барчаси амалга оширилса, бу бизнинг жамиятимиз адолат деб ҳисоблайдиган нарсадир. Аммо, сен ўлдирган одамнинг қариндошлари ва яқинлари ҳозир шу эшикни ортида туришган бўлса-чи! Агар улар эшикни бузиб кириб, сени кўчага судраб чиқишса ва бўйнингга арқон солишса - бу самосуд деб аталади.
Хўш, бу самосуднинг яхши томони шундаки, у қасос чанқоғини жуда яхши қондиради. Ёмон томони эса - у доим ҳам адолатли бўлавермайди. Лекин, охир-оқибат, улар ўртасидаги ҳақиқий фарқ нимада? Ҳақиқий фарқ менда, жаллодда. Сен нима иш қилганинг менга барибир. Сенинг ўлимингдан мен завқланмайман. Бу шунчаки менинг ишим. Сени Ред-Рокда осаман, бошқа шаҳарга кўчаман ва яна кимнидир осаман. Арқонни тортиб, бўйинни синдирадиган одам холис бўлади. Холислик - адолатнинг ўзагидир. Чунки тарафкашлик билан амалга оширилган адолат, ҳар доим адолат бўлмаслиги мумкин."
Освальдо Мобрэй