Устозга осон тутманг
Бир айб ўйлаб топасиз,
Мактаб томон чопасиз.
Ҳой опажон, ака сиз
Устозга осон тутманг.
Кечалари ҳам бедор,
Дам олмас у бемалол.
Болангизда ўй,ҳаёл,
Устозга осон тутманг.
Шўх бола, дил яраси,
Яхшиси гул , лоласи.
Ҳар бири ўз боласи,
Устозга осон тутманг.
Кунда ўнлаб феъл - атвор,
Алоҳида эътибор,
Қайдан шунча куч , мадор.
Устозга осон тутманг.
Таътил чоғи уч- тўрт кун,
Ўғил- қиз бўлса гавжум,
Асабингиз бўлар хун,
Устозга осон тутманг.
Уйда ҳам меҳрига зор,
Ўз дилбанд ,фарзанди бор.
Вақт ортмас унга зинхор,
Устозга осон тутманг
Қалби осмон бўлса ҳам,
Сабри уммон бўлса ҳам,
Ҳамма учун чекар ғам,
Устозга осон тутманг.
Бир айб ўйлаб топасиз,
Мактаб томон чопасиз.
Ҳой опажон, ака сиз
Устозга осон тутманг.
Кечалари ҳам бедор,
Дам олмас у бемалол.
Болангизда ўй,ҳаёл,
Устозга осон тутманг.
Шўх бола, дил яраси,
Яхшиси гул , лоласи.
Ҳар бири ўз боласи,
Устозга осон тутманг.
Кунда ўнлаб феъл - атвор,
Алоҳида эътибор,
Қайдан шунча куч , мадор.
Устозга осон тутманг.
Таътил чоғи уч- тўрт кун,
Ўғил- қиз бўлса гавжум,
Асабингиз бўлар хун,
Устозга осон тутманг.
Уйда ҳам меҳрига зор,
Ўз дилбанд ,фарзанди бор.
Вақт ортмас унга зинхор,
Устозга осон тутманг
Қалби осмон бўлса ҳам,
Сабри уммон бўлса ҳам,
Ҳамма учун чекар ғам,
Устозга осон тутманг.