#Таҳлилиймаълумот
📊 2024 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари ва ташкилотлар сони (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) 713 700 тани ташкил этган.
Рўйхатдан ўтган 713 700 та тадбиркорлик субъектлари ва ташкилотлардан 461 110 таси фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 396 448 таси тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.
396 448 та тадбиркорлик субъектининг 293 411 таси масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган бўлиб, умумий қийматда 74 фоизлик улушга эга. Яъни янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг 74 фоизи масъулияти чекланган жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга.
Биргина 2024 йилнинг январ - июл ойларида Республикада ташкил этилган 48 938 та тадбиркорлик субъектининг 39 142 тасини МЧЖлар ташкил этади.
❓ Масъулияти чекланган жамият шаклида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш қандай афзалликларга эгаки, жамият аъзоларининг аксарияти ушбу шаклда тадбиркорлик билан шуғулланмоқда?
Аввало, МЧЖ тушунчасининг ҳуқуқий таърифига тўхталиб ўтиш керак, Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 йилдаги “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 310-II-сон қонуни 3-моддаси биринчи қисмида – “Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади, Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар”, деган тариф берилади.
Демак ўз номи билан бундай шаклда тижорат қилинганда тижорат эгасининг масъулияти чекланган бўлади.
⚠️ Бу нимани англатади?
Айтайлик, Отабек Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида фудтракда (кўчма хизмат кўрсатиш араваси) аҳолига енгил тамадди қилиш учун турли хилдаги пишириқ ва ширинликлар сотиш билан шуғулланади. Ўйлаб қаралса бундай хизмат кўрсатиш нуқталаридан шаҳар бўйлаб бир нечта ташкил этса кўпроқ даромад олиш мумкин.
Бироқ, манфаатдор бўлиш истаги ва бу истакни амалга ошириш йўлидаги чора-тадбирлар қанча юқори суръатга эга бўлса, бошқа шахслар олдидаги мажбуриятлар кўлами ҳам шунча ошади. Яъни, банк, давлат ташкилотлари, Отабек билан олди-сотди қиладиган, унга маҳсулот етказиб берадиган шахслар (кредиторлар) ўртасидаги муносабатларда жавобгарлик юки ошади.
Шуларни инобатга олган Отабек масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Тотли” номли МЧЖни ташкил этди. Тижоратни йўлга қўйиш учун “Тотли” МЧЖнинг банк ҳисобрақамига 100 000 000 сўм миқдоридаги пулларни қўйиб, устав фондини тўлиқ шакллантирди.
“Тотли” МЧЖ шу 100 млн сўмни харжлаб тижоратни бошлаб юборди. Ишлар кутилганидан ҳам самаралироқ тус олиб МЧЖ катта даромад қилди. Бир муддатдан сўнг ҳамкорлар билан ишлаш давомида турли сабабларга кўра “Тотли” МЧЖ ўзининг қарзларини тўлай олмади, солиқ мажбуриятларини бажара олмай қолди.
Энди “Тотли” МЧЖга маҳсулот берган ёки хизмат кўрсатган бошқа бир тадбиркор суддан “Тотли” МЧЖ тўламаётган 300 000 000 сўм миқдоридаги пулларни ундириб беришни сўради. Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилди. Пулларни ундириш “Тотли” МЧЖнинг мол-мулкига қаратилади. Агарда суд қарори ижросини таъминлаш учун “Тотли” МЧЖнинг мол-мулки етарли бўлмаса, бунинг учун Отабек жавоб бермайди. Мана шу масъулиятнинг чекланиш нуқтаси ҳисобланади.
Агарда, Отабек “Тотли” МЧЖни ташкил этмасдан туриб, катта тижоратга кирганда қарз маблағларини ундириш Отабекнинг барча мол-мулкига қаратилиши мумкин эди.
Юқоридаги мисолдан келиб чиқиб тижорат билан шуғулланишдан олдин, албатта тижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини, уларнинг ижобий ва салбий тарафларини ўрганиб чиқиш лозим, назаримизда.
Адвокат Абдумажид Норқулов
Telegram | Instagram | Murojaat uchun bot