#Қонунчилик
Қонун нормалари ўртасидаги зиддиятли ҳолат
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик базасини ташкил этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунан бир-бирини тўлдириши билан бирга, улар ўртасида бир-бирини инкор этувчи, бирининг мазмуни иккинчисининг тамомила зиддини ифода этиш ҳолатлари ҳам мавжуд.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуни 6-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг турлари келтирилган бўлиб, уларнинг кетма-кетлиги нуқтаи назаридан олиб қараганда уларнинг ҳар бири ўзидан юқори турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатга зид бўлиши мумкин эмас.
Бироқ, амалиётда шундай зиддиятли нормаларга дуч келамизки, улар фақатгина норматив-ҳуқуқий ҳужжатдагина қолиб кетмасдан, балки шахс ҳуқуқларининг бузулишига ҳам сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сон қонунининг 32-моддаси биринчи-иккинчи қисмларида қуйидаги нормалар белгиланган, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
1️⃣ лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда;
2️⃣ лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона Низомнинг 40-бандига асосан Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:
1️⃣ лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги аниқланганда;
2️⃣ лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.
Низомнинг 41-бандига асосан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Белгиланган муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича судга даъво ариза киритиши лозим.
📁 Мисол тариқасида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахснинг штатида мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш кичик фаолият тури учун юридик шахснинг штатида камида 4 нафар мутахассис, шу жумладан, қурилиш ёки лойиҳалаш соҳасида 3 йил иш стажига эга бўлган камида 2 нафар мутахассис айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 2 нафар мутахассис асосий иш жойи бўйича ёки ўриндошлик асосида ишлаши лозим.
Бироқ, тадбиркор ўз штатини юқорида назарда тутилган ходимлар билан муайян муддат мобайнида тўлдира олмади.
Лицензия олган тадбиркорлар фаолияти устидан мониторинг олиб борган ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни қабул қилди ҳамда бу тўғрисида тадбиркорга хабар берди. Қарорда белгиланган 10 кунлик муддатда ҳам тадбиркор бу камчиликларни бартараф эта олмади.
❓ Энди ваколатли органнинг хатти-ҳаракатлари қандай бўлиши керак?