2035 йилга келиб, Ўзбекистонда электрон чиқиндилар миқдори 10 минг тоннадан ошиши кутилмоқдаСўнгги йилларда Ўзбекистонда электромобиллар сони сезиларли даражада кўпайди. Бу экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишни ошириб, ҳаво ифлосланишини камайтиришга ёрдам беради. Аммо электромобиллар импортиши, уларнинг эскирган аккумуляторларини қайта ишлаш муаммосини ҳам туғдиради.
Чунки, электромобиллар батареялари таркибида симоб, никель, кадмий, қўрғошин, литий, марганец ва руҳ каби оғир металлар бор. Улар инсон организмида тўпланиб, соғлиққа хавф солиши ёки тупроқ ва сув ресурсларини заҳарлаши мумкин.
Бугунги кунда Ўзбекистонда аккумуляторларни йиғиш ва қайта ишлаш тизими йўқлиги сабабли, уларнинг аксарияти чиқинди полигонларига ташланади ёки табиатга тўғридан-тўғри зарар етказяпти.
Айнан шу сабабли, утилизация йиғимларини ошириш экологик зарарни камайтириш каби муаммоларни олдини олиш билан боғлиқ экан.
Интернет магазин
@Zorro_MagazinКанал👉 @Birinchi_uz1