Репост из: Ошиқ ҳам бўлмайликми...
Тасодифлар йўқ бу дунёда,
Учрашмадик иккимиз бекор.
Аллоҳимнинг режаларида,
Биз англамас буюк ҳикмат бор!
Сен қайдаю, мен қайда эдик, Гўё Қуёш, гўё Ой, айро.
Буни Худо истамаганда, Бўлармидинг қаршимда пайдо!
Дуч келмайди дарёга дарё, Қушлар сира кетмас тўқнашиб.
Борлигимни билгандек гўё,
Келармидинг довонлар ошиб!
Чарчагандим йўлларинг кутиб,
Муҳаббатнинг кўзлари ожиз.
Мана энди бир лаҳза ў тиб, Гўё эски танишлардекмиз.
Сен қисматга ишонасанми,
Кўрганмисан мени қайдадир!
Билсанг буни мўжиза эмас, Тақдир дерлар, азизим, тақдир!