Ҳамма ёқни ювиб, тараб.
Кунда тақвимга бир қараб.
Сиз ҳам мендек кунлар санаб.
Рамазонни кутяпсизми?
Чучваралар тугиб қўйиб.
Оқшоқ толқон туйиб қўйиб.
Ёнғоқ, бодом чақиб қўйиб.
Рамазонни кутяпсизми?
Қатламаю сомса хамир.
Музлатгичга тушар бир бир.
Рамазонда керак ахир.
Рамазонни кутяпсизми?
Дастурхонни безаш учун.
Вақтингизни тежаш учун.
Аллоҳ ризолиги учун.
Рамазонни кутяпсизми?
Уй кўтариб, гилам қоқиб.
Ҳамма ёққа безак тақиб.
Орасталик дилга ёқиб.
Рамазонни кутяпсизми?
Хатмоналар бошлаб қўйиб.
Шайтон қалбин ғашлаб қўйиб.
Кўзларини ёшлаб қўйиб.
Рамазонни кутяпсизми?
Ҳам хизматда, ҳам рўзадор.
Минг савобга сиз дахлдор.
Мен каби интиқ, интизор.
Рамазонни кутяпсизми?
Ибодатга қойим бўлиб.
Тақволи ва сойим бўлиб.
Ширин сўз, мулойим бўлиб.
Рамазонни кутяпсизми?
Кечалари бедор бўлиб.
Кундуз хизматда тик туриб.
Хурсандликдан учиб, қўниб.
Рамазонни кутяпсизми?
Баҳор билан бирга келган.
Интиқ ўн бир ой кутилган.
Бизга Аллоҳ инъом қилган.
Рамазонни кутяпсизми?
Муслимам! Ойдиним! Ойим!
Яхшиликларга кўп бойим.
Ажрлар берсин Худойим!
Рамазонни кутяпсизми?
Мастура хожи она.
http://t.me/begoyim_kanalii
Кунда тақвимга бир қараб.
Сиз ҳам мендек кунлар санаб.
Рамазонни кутяпсизми?
Чучваралар тугиб қўйиб.
Оқшоқ толқон туйиб қўйиб.
Ёнғоқ, бодом чақиб қўйиб.
Рамазонни кутяпсизми?
Қатламаю сомса хамир.
Музлатгичга тушар бир бир.
Рамазонда керак ахир.
Рамазонни кутяпсизми?
Дастурхонни безаш учун.
Вақтингизни тежаш учун.
Аллоҳ ризолиги учун.
Рамазонни кутяпсизми?
Уй кўтариб, гилам қоқиб.
Ҳамма ёққа безак тақиб.
Орасталик дилга ёқиб.
Рамазонни кутяпсизми?
Хатмоналар бошлаб қўйиб.
Шайтон қалбин ғашлаб қўйиб.
Кўзларини ёшлаб қўйиб.
Рамазонни кутяпсизми?
Ҳам хизматда, ҳам рўзадор.
Минг савобга сиз дахлдор.
Мен каби интиқ, интизор.
Рамазонни кутяпсизми?
Ибодатга қойим бўлиб.
Тақволи ва сойим бўлиб.
Ширин сўз, мулойим бўлиб.
Рамазонни кутяпсизми?
Кечалари бедор бўлиб.
Кундуз хизматда тик туриб.
Хурсандликдан учиб, қўниб.
Рамазонни кутяпсизми?
Баҳор билан бирга келган.
Интиқ ўн бир ой кутилган.
Бизга Аллоҳ инъом қилган.
Рамазонни кутяпсизми?
Муслимам! Ойдиним! Ойим!
Яхшиликларга кўп бойим.
Ажрлар берсин Худойим!
Рамазонни кутяпсизми?
Мастура хожи она.
http://t.me/begoyim_kanalii