Бахтиёр Хабибуллаев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Заковатчи, Наманган.
Каналдаги постлар – Заковат, адабиёт, мемлар, хуллас, интеллектуал винегрет)
🗓️ Канал юритила бошланган: 26.12.2023
✉️ Муражаат учун: @fellxfellx

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


#мем | Бугун Заковат куни)


#КунБошидаАсарБоши

«Феврал ойининг дастлабки кунлари эди. Бу аёзли кунда номаълум киши пайдо бўлди. У Бремблхерст темир йўл станциясидан пиёда келди; бу одамнинг қалин қўлқопли қўлида чоғроқ йўл сумкаси бор эди»

«Кўринмас одам», Герберт Уэллс
.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем | Сен чопган жавобинг снять бўлганда


#moments

Шахсий ўйин, Туманлараро интеллектуал олимпиада, Наманган, 03.02.2025


Ўйлаб қарасам, ҳар қандай ўйинга ўта киришиб, эмоцияларга берилиб иштирок этар эканман. Яккалик ўйинни ҳам баъзан заковатга айлантириб, овоз чиқариб муҳокама қилиб, ёндагиларга тайёр «пас» бериб қўйган пайтларим ҳам кўп бўлган.

Дарвоқе, ўтган туманлараро мусобақада Уйчи тумани учун «бронза» олиб бергандим, бу сафар эса «кумуш» ўрин насиб қилди. Навбатдаги турнирда нима бўлар экан...

526 0 0 12 17

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем | Жамоадаги ягона тарихчи

699 0 15 35 55

#мутолаа

«Ўзбек характери», Шукур Холмирзаев ✔️


Фикр: Қисқа, лўнда, кўпчилигимизга яхши таниш бўлган дала муҳити ва халқимизнинг феъл-атвори чиройли, тушунарли тарзда ёритилган асар экан.

Конспект: Азимжон комсорг, Ботир чўпон, Ўрмон ака, Абдуқодир болакай, Мирзағолиб «Раис» полвон, қўзичоқ.

Бахтиёр Хабибуллаев

570 0 0 18 14

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем | Барча жавобларга +2 қўйганингда

702 1 16 9 40

#КунБошидаАсарБоши

«Жин ва Филлис коинот денгизида, ҳаёт қайнаётган сайёралардан олисда саёҳат қилиб, таътилларини мароқли ўтказишаётганди. Бу вақтга келиб нафақат сайёралараро, балки юлдузлараро саёҳатлар ҳам одатий ҳолга айланганди.»

«Маймунлар сайёраси», Пьер Буль.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем | Варианти эътиборсиз қолган дўстинг

828 0 23 22 63

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем | Адашиб тўғри жавоб айтган дўстинг

684 0 19 8 50

#АсарданПарча

«Хўш, сенчи? Статский советник бўлгандирсан, дейман? А?
— Йўқ, азизим, юқорироқдан келавер, — деди семиз.
— Мен тайний советник бўлиб қолдим... Иккита Юлдузим* бор.

Бирданига ориқнинг ранги оқариб кетди, тошдай қотиб қолди, лекин сал ўтмай юзи тарвайиб, куйдирган калладай иржайди; худди юз-кўзидан учқунлар ёғилаётганга ўхшар эди. Ўзи қўнишди, букчайди... чамадони, тугуни ва картонлари ҳам буришиб қолгандай бўлди... Хотинининг чўзиқ юзи яна ҳам чўзилди; Нафанаил ғоз туриб, мундирининг ҳамма тугмаларини солди...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем | Брейн-рингдаги фальстартдан сўнг


#КунБошидаАсарБоши

«Қабртошлар ўрнатиш хизматини кўрсатувчи "Генрих Кроль ва унинг ўғиллари" фирмаси идорасини офтоб обдан қиздиряпти. Ҳозир 1923-йилнинг апрель ойи, ишлар силлиқ кетяпти.»

«Кора хайкал», Эрих Мария Ремарк
.


#мем


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем

701 0 4 27 62

#фикр

«Мутолаа» иловасининг бир йиллик премиумини харид қилдим.


Якунлаган китобларимнинг деярли барчасини аудио форматда эшитганман. Айниқса, Кореяда ишга чиққан пайтларимиз қулоқчиннинг биттасини тақиб олиб жуда кўп асар ва подкастларни тугатиб чиққан эдим. Заковат ўйинларида ўша маълумотлар анчагина асқатмоқда.

Ўзимни кутубхон демайман, лекин ҳозирда адабиётга қизиқиш ҳамда эҳтиёж сезмоқдаман. Мутолаа иловасида менга ҳуш келган жиҳат — бу шахсий статистика. Ўқиган китоблар ва фойдали сарфланган дақиқаларимни кўриб янада кўпроқ мутолаа қилишга мотивация пайдо бўлар экан.

Менимча, бир йилга 140.000 сўм ушбу илова учун жуда арзирли сумма. Насиб бўлса, ҳафта ёки ойлик статистикамни улашиб бораман)

690 0 0 52 32

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мем | Адашиб 50 балл олган дўстинг

720 0 6 10 61



#мем | Плюс саволининг формаси тугашини кўтаётган дўстинг


#АсарданПарча

— Аммо мен ёш эдим… қачонлардир. Ҳа, ўн икки йил аввал сочларим сийқа эмас, қуюқ, ўзим эса бақувват, келишган, хипча эдим. Энг узун кун ҳам мен учун ғоят қисқа туюларди.

Показано 20 последних публикаций.