"Бахмал туманида "Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла" дастури доирасида ишлар давом этмоқда...
🔰 Бахмал туман ҳокими ташаббуси билан аҳолининг кайфиятини кўтариш ва уларнинг маданий ҳордиқ олишлари учун Хоразм вилояти мақом ансамбли жамоаси Бахмал туманида бўлди.
🔰 Тумандаги "Мустақиллик" маҳалласида ташкил этилган коцерт дастурида Хоразм вилояти мақом ансамблининг хонанда ва раққосалари ижросидаги миллий рақс ҳамда қўшиқлар концертда қатнашганларга кўтаринкилик бағишлади.
🔰 Шунингдек, концерт давомида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Ғофуржон ва Ғуломжон Эшчановлар томонидан жонли тарзда ижро этилган миллий мақом санъати дурдоналари йиғилганларга айниқса, ёши улуғларга манзур бўлган бўлса, Бахмал туман Маданият маркази хонандалари ижросидаги шўх куй-қўшиқлар рақсларга уланиб, одамлар қалбига чинаккам байрамона шукуҳ улашди.
✏️Бахмал туман ҳокимлиги Ахборот хизмати telegram
Бизга қўшилинг👇
@Baxmalliklar365