“BANK VA HAYOT” ГАЗЕТАСИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Сиз ушбу каналда “Bank va hayot” газетаси саҳифаларида эълон қилинган материаллар ҳамда банк тизими янгиликлари, иқтисодий- ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар билан яқиндан танишиб боришингиз мумкин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


✏️🔠🔠🔠🔠🔠

©BUGUN - NAVOIY VILOYATI TASHKIL TOPGAN KUN


1992-yil 27-yanvarda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Kengashi Rayosatining “O‘zbekiston Respublikasi tarkibida Navoiy viloyatini qaytadan tiklash haqida”gi qarori qabul qilindi. Unga muvofiq Navoiy viloyati avvalgi chegaralarida qaytadan tiklanib, uning tarkibiga Buxoro viloyatining Navoiy, Zarafshon va Uchquduq shaharlari, Konimex, Qiziltepa, Navbahor, Navoiy, Tomdi, Uchquduq tumanlari, Samarqand viloyatining Nurota va Xatirchi tumanlarini kiritildi. Navoiy shahri viloyatning ma’muriy markazi etib belgilandi.

Ma’lumot o‘rnida qayd etish kerakki, Navoiy viloyati 1982-yil 20-aprelda Buxoro va qisman Samarqand viloyatlari hududlaridan tashkil etilgan. 1988-yilda ma’muriy birlik sifatida tugatilgan. Yuqorida ta’kidlanganidek 1992-yil boshida qayta tiklandi.
Mazkur hujjat O‘zbekiston Milliy arxivida saqlanadi.


👌Navoiy viloyati hokimligi
Axborot xizmati


📝📝📝

©БУГУН - НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН


1992 йил 27 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг “Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини қайтадан тиклаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ Навоий вилояти аввалги чегараларида қайтадан тикланиб, унинг таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманларини киритилди. Навоий шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази этиб белгиланди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, Навоий вилояти 1982 йил 20 апрелда Бухоро ва қисман Самарқанд вилоятлари ҳудудларидан ташкил этилган. 1988 йилда маъмурий бирлик сифатида тугатилган. Юқорида таъкидланганидек 1992 йил бошида қайта тикланди.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Миллий архивида сақланади.


👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube


#hayot_haqiqati_

Hayotda chiqish mumkin bo‘lmagan vaziyatlar yo‘q, faqat qabul qilinmagan qarorlar bor xolos.


⚡️ГРИППДАН СЎНГ ХОЛСИЗЛАНГАНДА...

🤧 Одатда грипп ёки шамоллашдан сўнг одам ўзини анча  заиф ва бўшашгандай ҳис этади. Бу табиий ҳол: иммунитет вирус туфайли обдан ҳолдан тойган, дори-дармонлар жигар ва буйраклар учун ортиқча юк бўлган.
🔄 Шамоллашлардан зўр бериб даволангандан кейин бу аъзоларни бироз “чайиб олинса” ёмон бўлмайди.
❗️ Фақат қуйидаги муолажаларни амалга ошириш учун сизнинг буйрагингиз ва ўт пуфагингизда тош бўлмаслиги керак.

✅ Жигар учун: ярим стакан миқдорида карам тузламаси сувини ярим стакан табиий томат шарбати билан аралаштирасиз. Кунига 3 маҳал овқатдан кейин икки ҳафта мобайнида ичиб юрасиз.

🥤 Янги сабзавотлардан тайёрланган ичимликлар ҳам жигарга яхши таъсир кўрсатади – сабзи (200 г.), петрушка (50 г.), сельдерей (200 г.). Ушбу маҳсулотлардан тайёрланган шарбатни ҳар куни 2 ҳафта давомида нонуштадан олдин ичиб туринг.

✅ Буйраклар учун: 1 ош қошиқда зиғир уруғини термосга солиб, устидан қайнаган сув солиб, кечасига олиб қўясиз. Бир ҳафта давомида кунига уч маҳалдан ичилади.


Bugun, 27 yanvar
☀️ +10°...-2°, Ochiq havo

Hozir: 🌒 -2°, ⬇️ 0 m/s

Tong: 🌤 +3°
Kun: ☁️ +9°
Oqshom: ☁️ +7°
Namlik: 31%
Shamol: Shimoliy, 3.3 m/s
Bosim: 773 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 07:51
Quyosh botishi: 17:50


🥃Қишда D витамини ичиш керакми?

🫥Албатта, организм, айниқса қиш ойларида бу витаминга кўпроқ эҳтиёж сезади. Айниқса, болалар учун бу жуда муҳим. Қишда қуёш нури етарли бўлмагани учун сиз қўшимча D витамини қабул қилишингиз керак.

💢Витаминнинг қабул қилиш дозаси ва муддатини шифокор белгилайди. Лекин табиий витамин манбалари ҳақида ҳам унутманг: ёғли балиқ, товуқ сариғи, жигар, ёнғоқларни кўпроқ истеъмол қилиш керак бўлади.


Bugun, 26 yanvar
☁️ +10°...-4°, Bulutli

Hozir: ☁️ -4°, ↖️ 2.1 m/s

Tong: ☁️ +4°
Kun: ☁️ +9°
Oqshom: ☁️ +6°
Namlik: 25%
Shamol: Janubiy, 5.8 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 07:52
Quyosh botishi: 17:49


Репост из: MARKAZIY BANK Navoiy viloyati bosh boshqarmasi
🟢“ЛОЙИҲАЛАР ЯРМАРКАСИ” НУРОТА ТУМАНИДА ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ

Вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Нурота туманида ҳам “Лойиҳалар ярмаркаси” юқори савияда ўтказилди.
Марказий банк Навоий вилояти бош бошқармаси, туман ҳокимлиги, “Ўзмиллийбанк” АЖ Навоий вилояти Бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мазкур ярмарка тадбиркорлар ва тадбиркорликни бошлаш истагидаги қатнашчилар учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, иштирокчиларга тадбиркорликни ривожлантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, банк кредит турлари, имтиёз ва қўлланилаётган янгиликлар бўйича ҳам маълумотлар берилди.
Ярмаркада янги лойиҳалар доирасида ишлаб чиқилган бизнес-режалар тақдим этилиб, уларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
“Лойиҳалар ярмаркаси” доирасида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ҳам ташкил этилди.

Марказий банк Навоий вилояти
бош бошқармаси Ахборот хизмати.


https://t.me/markaziybanknavoiy


Репост из: MARKAZIY BANK Navoiy viloyati bosh boshqarmasi
НАВОИЙДА “STARTUP GARAGE” ФИЛИАЛИ ОЧИЛДИ

АТ “Алоқабанк” ҳамда “AloqaVentures” ташаббуси билан Навоий вилоятида инновацион “Startup Garage” лойиҳаси очилди.
Таъкидлаш жоизки, вилоятимиз мамлакатимизнинг саноат маркази ҳисобланиб, ёшларимиз ўзининг ижодкорлиги ва тадбиркорлик қобилияти билан ажралиб туради.
Мазкур лойиҳа доирасида қатнашчиларга “Startup Garage” томонидан стартапларга яратиладиган имкониятлар, “AloqaVentures” вакиллари томонидан эса инвестиция жалб қилиш имкониятлари, ҳамкорлик шартлари каби бир қанча фойдали маълумотлар бериб борилади.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш, банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш, ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш ва бошқа бир қатор йўналишларни қамраб олади.
Мазкур лойиҳанинг вилоятимизда иш бошлаши инновациялар ва келажак лидерларини етиштириш учун янги имкониятлар эшигини очади.

https://t.me/markaziybanknavoiy


#hayot_haqiqati _

Javohirlarning qadrini faqatgina zargarlar anglaydilar, boshqalar bilmaydi. Ko‘r inson uchun olmos ham, oddiy shisha ham bir. Senga boqayotgan kishi ko‘r bo‘lsa, aslo o‘zingni oddiy shisha deb o‘ylama!

✍️ Shams Tabriziy


Bugun, 25 yanvar
☁️ +10°...-1°, Bulutli

Hozir: ☁️ -1°, ⬇️ 1 m/s

Tong: ☁️ +3°
Kun: ☁️ +9°
Oqshom: ☁️ +6°
Namlik: 24%
Shamol: Sharqiy, 8.7 m/s
Bosim: 769 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 07:53
Quyosh botishi: 17:48



Показано 11 последних публикаций.