❗️Энди Face ID'дан ўтмасдан туриб тўлов иловаларидан пул ўтказиб бўлмайди
Ўзбекистонда банклар ва тўлов ташкилотларининг мобиль иловаларида индентификациядан ўтмасдан туриб, чиқувчи амалиётларни бажариш имкониятини чеклаш талаб қилинмоқда.
Хусусан, жорий йил 7 февралдан бошлаб мобиль иловаларда идентификациядан ўтмаган мижоз картадан картага ўтказмаларни бажариши мумкин бўлмайди. Бу ҳақда Марказий банк томонидан банкларга тегишли кўрсатма хати юборилган.
Тартибга кўра, агар фойдаланувчи мобиль иловага янги қурилмадан кирганда, гарчи у паролни ва "махсус код"ни тўғри терса ҳам, идентификациядан ўтмагунга қадар, амалиёт бажара олмайди.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, айрим банклар ва тўлов иловаларида FACE ID'дан ўтмасдан туриб амалиёт бажариш имконияти йўқлиги аниқланди. Молия муассасалари вакиллари бу киберфирибгарликка қарши чора сифатида комплаенс хизмати тавсиясига асосан қилинганини билдирди.
👉 @bankirllar