Хурматли дўстлар, бугун мени қабулимда чақалоқлик даврида қовуқ экстрофияси билан мураккаб операцияни бошидан ўтказган 7 ойлик қизалоқ бўлди. Операция натижаси хозирда қониқарли деб бахоланди. Қизалоқ бизни назоратимизда бўлади ва лозим бўлса керакли амалиет бажарилади. Қизалоққа узоқ умр тилаймиз.