* * *
Онангиз ҳаётмилар?
Қадриларига етинг!
Ҳамма муҳим ишларингиз қолиб кетса ҳам қолсин, онангиз қошига ошиқинг, чопинг…бағрига сингиб кетгудек ўзингизни отинг, қўлларини ўпинг, кўзингизга суринг…ҳар куни
“Сизни яхши кўраман ОНАЖОН!” деб айтишни канда қилманг!
Кейин бу кунларни шунақанги қўмсайсизки…тополмайсиз! Онангизнинг қучоғига отилишга зор бўласиз, бағрида экансиз бошингизни, елкангизни силайдиган қўллари тафтини, , ҳатто койиса ҳам меҳрга йўғрилган сўзларини, сизни кўрганда чақнаб кетадиган кўзларини, ҳар қандай упа-эликдан ҳоли нурли юзларини излаб ҳам тополмайсиз!
Онадан кейин ҳеч кимнинг ва ҳеч ниманинг қизиғи қолмайди. Чунки ҳаётда ҳаммадан ва ҳар нарсадан муҳим бўлган инсон аслида Онангиз эканини тушуниб етасиз!
Энди, дунё одамлари йиғилиб келиб сизга меҳр кўрсатишса ҳам, ҳеч ким, ҳеч қачон онангизнинг ўрнини босолмаслигини, бошқаларнинг меҳр-муҳаббати онангизнинг меҳри олдида қанчалар ғариб эканини ҳис қиласиз…
Онангиз ҳаёт бўлсалар бошқаларни қўйинг, энг аввало у кишини рози қилиб қолишни ўйланг…Бошқалар ҳеч қачон сиздан рози бўлмайдилар…Оналар эса дилини оғритса ҳам фарзандидан рози бўлаверар эканлар!
Онадан кейин…ҳеч нарса татимайди, еганингиз ботмайди, кийганингиз ярашмайди, қилган ишингиз ўхшамайди, вақтнинг, куннинг, ҳафталарнинг, ойларнинг фарқига бормай қоласиз, одамларнинг олдида сабр қилиб ўзингизни тутиб турасизу, ёлғиз қолганда додлаб йиғлагингиз келаверади…
Фақат, “Аллоҳга исён бўлиб қолмасин” дейсиз, тақдирга рози бўласиз, унсиз йиғлайсиз, онангизга айтолмаган сўзларингиз бўғзингизга тиқилиб, қайтиб ичингизга тўкилади, юрагингизни ўртайди, аламлар кўзингиздан ёш бўлиб қуйилади, ҳолсиз пичирлаб, “кечиринг ОНА…” дея сассиз фарёд қиласиз…
Онангиз ҳаётмилар?
Унда бу дунёдан Жаннат қидирманг!…
Бориб онангизнинг оёқларини ўпинг, ҳизматларини қилинг, дуоларини олинг…кейин армонда қоласиз, дунёнинг энг бахтсиз одамига айланасиз…
Бу дунёдаги Жаннатининг қадрига вақтида етмай, бир умрга бой берган мен бахтиқарога ишонаверинг…
Малоҳат Анвар
💐❤️💐❤️💐❤️