Иккала кўзимни берардим ўйиб,
Сўй десанг, Қуёшни келардим сўйиб,
Ич десанг уммонни ичардим тўйиб,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Нега ҳаёлимдан кетмайсан ҳамон,
Нима лозим бўлса, топардим имкон,
Жон сўра ўрнига, сўра мендан жон,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Балки етар энди, азобинг етар,
Бор ана, бошқа бир шўрликни ахтар,
Ахир борган сари соғинч беш баттар,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Нима қилсам менга қийноқларинг бас,
Оз дейсанми ҳали, бу жабрлар оз.
Ос мени, ҳар куни бир мартадан ос,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Товоним тилишлаб туз сеп, кўнардим,
Ён десанг, оловда тинмай ёнардим,
Ўлдириб қўяқол мени номардим,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Малика Тавфиқ
@fererotaym
Сўй десанг, Қуёшни келардим сўйиб,
Ич десанг уммонни ичардим тўйиб,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Нега ҳаёлимдан кетмайсан ҳамон,
Нима лозим бўлса, топардим имкон,
Жон сўра ўрнига, сўра мендан жон,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Балки етар энди, азобинг етар,
Бор ана, бошқа бир шўрликни ахтар,
Ахир борган сари соғинч беш баттар,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Нима қилсам менга қийноқларинг бас,
Оз дейсанми ҳали, бу жабрлар оз.
Ос мени, ҳар куни бир мартадан ос,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Товоним тилишлаб туз сеп, кўнардим,
Ён десанг, оловда тинмай ёнардим,
Ўлдириб қўяқол мени номардим,
Сени хотирамдан ўчмоғинг учун!
Малика Тавфиқ
@fererotaym