Асмо


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Фойдали илм билан машғул бўлган, арзирли ва ҳикматли китобларни мутолаа қилувчиларга марҳабо.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Энг яхши сўз кўп бўлгани эмас, фойдалисидир.


Сенда Аллоҳнинг икки неъмати бор!
Биринчиси, зикр учун кенглик
Иккинчиси, покланиш учун танглик
Кенглик пайтида шукр қилгувчи, танглик пайтида сабр қилгувчи банда бўл!


Ҳар кечанинг бир тонги бўлгани каби ҳар дарднинг ҳам интиҳоси бор. Шунинг учун йиқилсанг, шахт билан ўрнингдан тур ва бир силкиниб ўзингга кел. Кейин эса яна мақсадинг сари интихонда давом ет… Шуни унутмаки, Аллоҳ доим ёнингда, сен билан доим бирга…
Агар юрагингда Роббинг бор бўлса, бу ҳаётда ҳеч кимга эҳтиёжинг йўқ демакдир. Бошингга тушган ҳар иш замирида катта бир ҳикмат бор – буни зин-ҳор унутма. Ҳазрати Мавлоно(Жалолиддин Румий)нинг қуйидаги мисралари нақадар топиб айтилган: "Аҳволим чатоқ демоқ не ҳаддимизга, Шукурлар бўлсин ҳар ҳолимизга".

китобдан.


Нафсга озуқа бўлгани йўқликка махкум бўлур,
Руҳга озуқа бўлгани боқий қолур!


харид қилган китобларим.




Сизлардан бири Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, Аллоҳ ундан хайрлисини кутмаган жойидан насиб қилади.


Муҳаббат мадрасасида таълим бундайдир, аввал ўзинг хоҳлаб танла, сўнгра яхши кўр ҳамда яхшилик қил, ҳамда охирида ўзинг яхши кўриб танлаганингга қаноат қилиб яша! Йўқса мажбурлик ёки қистов билан рози бўлиш, босим остида танлаш, кўнгилсиз муносабат ва сўнггида ношкурлик айблови билан ҳаёт кечирасан…

📖«Муҳаббат мадрасаси»


ҳадя учун раҳмат.
Аллоҳ рози бўлсин.


Дунёда йўловчи каби бўлинг. Ортингиздан фақат чиройли излар қолдиринг. Бу дунёда меҳмонмиз, холос. Меҳмоннинг бошқа чораси йўқ..!


Қалбинг бўшаб қолгандек туйилганда, кераксиз нарсаларга чалғима, қалбингни кераксиз нарсалар билан тўлдирма, балки Уни яратган Зотга йузлан, шундагина қалбинг яна нур ила тўлдирилганини ҳис қиласан…


Эй кўнгил!
Қани сўзла:
– Томчи тушмаса, сув топиладими?
– Шамол эсмаса, дарахт қимирлайдими?
– "Аллоҳ" демаса, қалб уйғонадими?!

Мавлоно Румий




Барча сўзларимдан воз кечдим..
Роббим демоқдан бошқасини хоҳламас қалбим
Дунёни бошимга қулатинг
Энди бепарвоман, жимман, таслимман.

Фақат мен томон қоч деган, Роббимга қочмоқ гўзал эмасми ?!


Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)


Мулойим сўзлагинки, қалбларнинг эшиклари очилсин!
Илиқ қалбли бўлгинки, виждонлар сенинг ўйларингга  "Марҳабо" десин!
Чин ихлосли бўлгинки, таъсиринг давомли бўлсин!

Мавлоно Румий


Бўлган ишга бу қандай бўлди дема содир бўлган ҳар бир иш ҳикматли Аллоҳ тамонидан қадар қилинган.


Қалб қанчалик соф ва гўзал бўлса, инсоннинг инсонларга қиладиган гумони ҳам чиройли бўлади.


#дуо

"Роббим! Ҳидоят қаерда бўлса, мени унга йўллаб қўй.
Ризолигинг қаерда бўлса, мени унга ҳамроҳ қил.
Саодат қаерда бўлса, қалбимни ундан баҳраманд айла.."

Показано 20 последних публикаций.