⚡️ПОПДА ДОРИВОР ЭКИНЛАР, НОРИНДА БАЛИҚЧИЛИК, ЯНА УЧТА ТУМАНДА ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ: Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўзларига кўра, Поп туманидаги сизот суви яқин ерларда шоли, ғалла, доривор ва озуқабоп экинлар, Норин туманидаги мелиоратив тик қудуқлар атрофида балиқ етиштириш мумкин. Чоркесар, Заркент ва Испарон ҳудудларида суғориш яхшиланиб, чорвадорларга ер ажратилса, 100 минг бош қорамол ва эчки боқиш имконияти қайд этилди.
«Янгиқўрғонда Қишлоқ хўжалиги техникуми ташкил этилиб, картошкачилик маркази билан дуал таълим йўлга қўйилиши ҳам малакали мутахассислар, ҳам асосий озиқ маҳсулоти тайёрлашга хизмат қилади. Асаларичилик хўжаликлари билан кооперация орқали хонадонларда асалари боқиб, уларни қўшимча даромадли қилса бўлади», — дейилади хабарда.
Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Шунингдек, чет элда меҳнат миграциясида бўлган 100 мингга яқин кишини мамлакатнинг ўзида иш билан таъминлаш мақсад қилинган.
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, вилоят иқтисодиётини комплекс ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга кўрсатма берди. Инвесторларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, лойиҳалари учун шароит яратиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиб, бандликни таъминлаш муҳимлиги таъкидланди, дейилади хабарда.
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ