⚡️ Очиқ танловнинг суҳбат босқичини такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарларга старт берилди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали томонидан тасдиқланган режа-графикка мувофиқ очиқ танловнинг суҳбат босқичини янада такомиллаштириш мақсадида танлов Комиссиялари учун ўқув-семинарлар бошланди.
Дастлаб Андижон давлат ўрмон хўжалиги ҳамда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси танлов Комиссия аъзолари иштирокида ўтказилган семинарда ҳар бир комиссия аъзолари масъулиятини ошириш, уларнинг билим, кўникмалари устида доимий ишлашлари лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, суҳбат жараёнида ҳолислик, адолатлилик, шаффофлик принципига қатъий риоя этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Семинарнинг иккинчи қисмида иштирокчилардан суҳбат босиқичида учраётган муаммолар, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар олинди.
Мазкур семинарлар февраль ойи давомида барча ташкилотлардаги танлов Комиссия аъзолари иштирокида ўтказиш режалаштирилган.
👉 @argos_andijan