Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Давлатобод тумани ҳокимининг байрам табриги
Aссалому алайкум, Миллий армиямиз - Қуролли Кучларимизнинг мард ва жасур вакиллари!
Бугун, Ватан ҳимоячилари куни. Халқимиз мамлакатимиз ҳаётидаги энг қадрли, энг қутлуғ байрамлар қаторидан ўрин олган бу қутлуғ сана муносабати билан ёшу кекса ўз ҳаётини Ватан ҳимоясига, унинг чегараларини қўриқлашга бахш этаётган эл-юрт тинчлиги ва осойишталигининг посбонлари бўлмиш - жасур ўғлонларига ўзининг чуқур ҳурмати ва самимий меҳр-муҳаббатини қайта ва қайта изҳор этмоқда.
Aзиз ватанимиз ҳимоячилари!
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан сиз, азизларни ва оила аъзоларингизни чин юракдан табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва саодат, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин. Матонат, мардлик, тани-сиҳатлик, юртга садоқат ҳисси асло қалбларингизни тарк этмасин!
Ҳурмат билан, Давлатобод тумани ҳокими Aнваржон Таджимирзаев
Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh