ЯНГИ ҚИЁФА ТУС ОЛГАН МАССИВ БАРПО ЭТИЛАДИ
Ангрен шаҳри 2025 йилда улкан бунёдкорлик майдонига айланади.
Келгусида Ангренда 36 гектар ер майдонида жами 41 та кўп қаватли уйдан иборат янги массив "Angren city" турар-жой мажмуаси барпо этилади.
Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари, маҳалла раислари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари "Angren city" турар-жой мажмуасининг тақдимоти билан танишдилар.
Тақдимотга кўра лойиҳа асосида тўққиз, ўн икки, ўн тўрт ва ўн олти қаватли турар-жой бинолари, савдо ва кўнгилочар марказлар, маданий-маърифий масканлар, кўп сиғимли автотураргоҳлар, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, спорт майдонлари, тиббиёт, маиший хизмат кўрсатиш марказларини ўз ичига олган мажмуа мутлақо янги ва замонавий кўринишга эга бўлган шаҳарча барпо этилади.
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов ҳамда бир қатор фаоллар янги массив қурилиши бўйича фикр билдирдилар ҳамда ўз таклиф ва тавсияларини бердилар.
📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub