Конституция куни муносабати билан неча кун дам олинади?
Жорий йил 8 декабрь — Конституция куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабрь — душанба кунига кўчирилади.
Президентнинг 22.12.2023 йилдаги «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони билан бу тасдиқланган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи «8 декабрь — Конституция куни» байрами якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 9 декабрь — душанба кунига кўчирилиши белгиланган.
Шундай қилиб, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ўзбекистонликлар шанба, якшанба ва душанба кунлари — уч кун дам олади.