Алишер Абдухамидов


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Fikrlar
Mulohazalar
Tarix
Moliya
Siyosat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Мободо, пайғамбарларда мўъжиза ва ҳужжатлар бўлмаган тақдирда ҳам, уларнинг ўзлари, чиройли сийратлари, гўзал ахлоқлари ҳамда улар бажарган буюк ва катта ишларнинг ўзи уларнинг рисолати ва нубувватига далил бўлар эди. Энди улар мўъжизалар ва далиллар келтирсаларда, қандай қилиб пайғамбар бўлмаслиги мумкин?!

Имом Мотуридий

https://t.me/alisher_abduhamidov


Сенинг асосий мусибатинг нафсингга қулоқ солишинг, уни енголмаётганинг, дунё ҳаётига унинг кўзи билан қарашинг, уни ўзингга вазир деб тайинлаб олганингдадир.

Абдулқодир Ғийлоний

https://t.me/alisher_abduhamidov

665 0 11 1 17

Мулло Рамазон Бутий ўзларининг тобутларига ёзиб қўйишни васият қилган байт:

"Сенга фақирлик билан келдим, эй, беҳожат Зот.
Ва сен ўзинг ҳамиша мурувват кўрсатувчи Зот".

https://t.me/alisher_abduhamidov


Одамларнинг ҳақиқий юзини болаларга қилган муомаласи орқали кўрасиз.

Нелсон Мандела

https://t.me/alisher_abduhamidov

701 0 13 1 12

“Комил сифатларга эга зотнинг суҳбатини олишда нажот калити бор”.

Маъноси: Комил сифатларга эга мураббийни изланг ва уни топганингизда этагидан маҳкам тутинг. Унинг изидан юришда нажот калитини топасиз.

Проф. Др. Салоҳ Абул Ҳожнинг «Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан

https://t.me/alisher_abduhamidov


Жастин Волферс тарифларнинг зарари ҳақида яхши колонка ёзибди:

“Бу сафарги тарифлар Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида жорий қилган тарифларига қараганда 50 баравар оғирроқ бўлиши мумкин.

2018 йилда Трампнинг нисбатан мўтадил тарифлари натижасида кир ювиш машиналари нархи тахминан 100 долларга ошган эди. Шу сабабли, кўплаб оилалар янги машина сотиб олиш ўрнига эскисини узоқроқ ишлатишга қарор қилишди. Бироқ бу танлов янги харажатларни келтириб чиқарди: эски машинадан келадиган ғайриоддий шовқинлар, ювиш тугагандан сўнг ҳам ҳўл қолаётган кийимлар, шунингдэк электр ҳамда сув учун харажатларнинг ортиши.

Тарифларнинг ҳақиқий нархи шунчаки тўғридан-тўғри ҳисобингиздан чиқадиган пул билан чекланмайди. Кир машинасига юкларни қайта жойлаш учун сарфлаган вақтингиз ҳам, киймларни қўлда сиқиб қуритишга кетадиган вақтингиз ҳам харажат ҳисобланади. Тарифлар нафақат нархларни оширгани учун, балки қарорларингизни мажбурий ўзгартириб, узоқ муддатда сиздан қўшимча вақт ва ресурслар талаб қилгани учун ҳам зарарли.

Бу сафарги тарифлар кенг қамровли бўлиб, ҳар бир харидларга таъсир кўрсатади. Ҳар сафар сиз одатий танловларингизни қайта кўриб чиқишга, муқобилларини излашга ва янги йўлларни топишга мажбур бўласиз. Масалан, янги автомобил ўрнига фойдаланилганини сотиб олиш, янги кийим ўрнига арзонроқ брендларга ўтиш ёки янги дорилар ўрнига кам самарали, лекин арзонроқ муқобилларидан фойдаланиш.

Бундан ташқари, тарифлар нафақат истеъмолчилар танловини бузади, балки бизнесларнинг инвестиция йўналишларини ҳам ўзгартириб юборади. Тарифлар натижасида корхоналар самаралироқ ишлаб чиқариш ўрнига, мажбурий равишда кам самарали, лекин тарифлар билан ҳимояланган йўналишларга маблағ йўналтиради”.

t. me / Mirkonomika

https://t.me/alisher_abduhamidov


"Яшамоқ" – Иқтисодиётнинг Фожиаси

Китобни ўқир эканман, 30-45 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлган социал иқтисодий режимида гўё яшадим. Асар қаҳрамони Фугуй шахсий фожия ичида яшайди, лекин бу фожиага бутун бир жамият дуч келган бўлади аслида. Фугуйнинг фожеаси эса шунчаки миллионтадан бири бўлади, холос.

Ўтган аср ўрталарида Хитойдаги миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган бу дахшатли очарчилик аслида коллективлаштириш сабабли келиб чиққан эди. Асардан келганидек дастлаб қишлоқ раиси ҳаммадан дон-дун ва чорваларини, хусусан, Ючиннинг икки қўзичоғини тортиб олади. Қишлоқнинг марказида катта ошхона очилади ва ўша тортиб олинган маҳсулотлардан овқат қилиб халққа тарқатилади. Бошида муаммо йўқдек, ҳамма нарса етарлидек туюлади. Лекин ойлар, йиллар ўтиб аён бўладики "давлатники бўлган нарса ҳеч кимники" экан. Энди чорвалар қаровсиз қолиб кетади ва секин -аста очарчилик бошланади.

англаганим...
Социализмда одамларнинг тўкин-сочин яшаши ресурслар тугагунча давом этар экан.

Асарда яна бир жойи бор. Унда раис ва унинг ёрдамчилари бир кишининг уйини ёқиш учун (ўша жойга темир эритиш ускунасини ўрнатишмоқчи бўлади) ўсимлик ёғидан фойдаланади. Шунда муаллиф Фугуйнинг бир гапи орқали тизимнинг нақадар самарасиз эканлигини кўрсатиб беради:
"Ўзи қилаётган ишлари нотўғри ва яна бу нотўғри ишни нотўғри усулда қилишяпти (ахир бизга ёғ керак -ку)"

Асар қаҳрамони Фугуй шахсий йўқотишлар ичида тирик қолишга ҳаракат қилади. Лекин унинг ҳаёти – нотўғри иқтисодий бошқарувнинг фожеаси ўлароқ акс эттирилади. Бу китоб – ҳаётий дарс, иқтисодий сабоқ, ва инсоний фожиани уйғун ўлароқ ёритиб бера олган.

П.С. Айтгандай бу асар Тҳе Гоод Эартҳ (бй Пэарл Буск) романининг қандайдир давоми экан. Бу роман ҳам зўр асар!

[Бадиий тақриз]

в_туракулов

https://t.me/alisher_abduhamidov


“Компания ўсиши учун эгаси орқага чиқиши керак”

Кўплаб тадбиркорлар бизнесни ўзидан ажралмас нарса деб ҳисоблайди. Ҳар бир процесс, ҳар бир қарор, ҳатто мижоз билан гаплашишни ҳам ўзи бажаради. Бошланғич босқичда бу нормал. Аммо бизнес улғайганда эгаси бошқарувдан орқага чекина олмаса — компаниянинг ўсиши ҳам тўхтайди.

Apple мисоли. Стив Жобсни биз барча нарсани назорат қилган, перфекционист сифатида биламиз. Аммо у иккинчи маротаба Apple’га қайтганида энг катта ютуғи — ишончли менежерлар жамоасини тузиш бўлган. Уларга ваколат берган, натижа сўраган. Шу орқали Apple тарихдаги энг қиммат компанияга айланган.

Бизнес ўсаётганини билмоқчимисиз? Қуйидаги саволни беринг: “Агар мен 1 ойга йўқолиб қолсам, компания ишлайдими?” Агар йўқ — демак, сизда ишловчи тизим эмас, балки сизга боғлиқ ишхона бор. Бизнес ўсиши учун унинг эгаси орқага чиқиши шарт.

bektoshkhatamov

https://t.me/alisher_abduhamidov


Кимки ақлни инкор этса, у шариатни ҳам инкор этган бўлади. Чунки айнан ақл орқали шариатнинг ҳақлигини англаймиз. Агар ақлнинг далили рост бўлмаганида, биз ҳақ пайғамбар билан сохтасини фарқлай олмас эдик.

Имом Ғаззолий

https://t.me/alisher_abduhamidov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитойлик муҳандисдан талабабоп ажойиб кресло тақдимоти. Ҳам лаптоп учун ҳамда оёқларни узатиш учун имкон бор.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сиқилма...

https://t.me/alisher_abduhamidov

3.4k 1 161 8 20

Биров филни ҳам ютса,
У ҳали қаҳрамон йигит эмас.
Тупроқдан йўғрилган инсон зоти,
Ўзини тутолмаса одам эмас.

Саъдий Шерозий
Гулистон, Бўстон, саҳифа 174

https://t.me/alisher_abduhamidov


Охирги вақтда кузатиб, ўзим учун яна бир бор тасдиқлаган нарсам, кўплаб инсонлар нима хоҳлашини билмайди.
"Сиз нима хоҳлайсиз?" деган савол одамларни шошириб қўйади. Шу савол берилганда кўпинча турли хил мужмал жавоблар бошланади. "Йўқ, аслида нима хоҳлайсиз" деган савол бўлса жуда кўп инсонни қотириб қўйади.
Жуда кўпчилик ҳаётда ҳақиқатдан нима хоҳлашини билмайди. Нима учун хоҳлаши у кейинги даража. Хоҳлагани унга нима бериши ҳам.

Хулосам шуки, кўпчилик ҳаётда умумий ҳам, кўплаб эпизодларда ҳам нима хоҳлашини билмайди. Билганлар ҳам уни аниқ ва тиниқ ифода этишга қийналади.

аллаэвузб

https://t.me/alisher_abduhamidov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитой ўзининг 45 минг квадрат километр чўл ҳудудини кўкаламзорлаштирмоқда.

Лойиҳанинг кўлами ҳайратланарли даражада – ҳудуднинг катталиги тахминан Дания ҳудудига тўғри келади. Лойиҳа Хитойнинг қурғоқчил ва зич жойлашган шимолий қисмининг чўлланишини тўхтатиш ва хитойликлар "сариқ аждарлар" деб атайдиган қум бўронларидан давлатни ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бўлиб "Хитойнинг яшил девори" номини олган катта лойиҳанинг бир қисмидир.

Осиё чанг бўронлари Хитойнинг ҳар йили 1300 квадрат километр фойдали еридан маҳрум бўлишига олиб келади, бу камида 400 миллион хитойликка, ҳамда Япония ва Корея ярим оролига таъсир қилади, чанглар АҚШнинг Ғарбий қирғоқларигача етиб боради.

Хитойнинг “Яшил девор”и 1970-йилларда бошланган бўлиб, 2050 йилгача Хитойнинг 350 000 км² майдонини яшиллантириш режалаштирилган, бу эса бутун Германияга ҳудудига ёки Ўзбекистоннинг 80% ҳудудига тенгдур.

https://t.me/alisher_abduhamidov


Тилини сақлаган кишининг амаллари ҳам, ишлари ҳам ислоҳ бўлади. Юнус ибн Убайд айтадилар: “Тилига эътиборли қайси кишини кўрган бўлсам, қолган амалларида ҳам ана шундай салоҳиятни кўрдим”.

Шайх Салоҳ Абул Ҳожнинг «Тил сайқали» китобидан

https://t.me/alisher_abduhamidov

636 0 11 1 13

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Маълумотлар инсон қила олмайди

https://t.me/alisher_abduhamidov


Бизнесларни баҳолашга оид илм

Инвестиция соҳасида фаолият юритганим учун бизнесларни баҳолаш касбий ҳаётимнинг ажралмас қисми. Тажрибамдан билдим-ки, бизнесларнинг ҳақиқий баҳосини аниқлаш учун китобдан олинадиган билим етарли эмас экан. Билим билан бирга инсонларни тушунадиган, уларнинг ҳатти-ҳаракатларини олдиндан кўра оладиган фаросат илми ҳам муҳим экан. Чунки, бизнесни баҳолаш иши таъсисчи шерик/бошқарувчиларни ўрганишни ҳам ўз ичига олади. Уларни атрофлича ўрганмай туриб, улардан қобилиятли ва масъулиятли шерик чиқишини айтиб бўлмайди.

Фаросат илми нима десангиз, у келажакда содир бўлиши мумкин бўлган фойда ва зарар келтирувчи нарсаларни назардан қочирмасликдир.

Молиявий инвестор сифатида биз, одатда, 10% ёки ундан каттароқ (УзОманда ишлаганимда 30-40% гача улуш олардик) улуш олишга интиламиз, ва мажоритар (бизнесда катта улуш эгалари) шерикларники каби ҳақ-ҳуқуқларга эга бўлишни шартномада белгилаб қўямиз. Бошқарувда бевосита иштирок этмаганимиз учун манфаатларимизни шартнома доирасида кучли ҳимоя қиламиз. Яқингача миноритар (улуши катта шерикларникидан анча кам) шерикларнинг ҳақ-ҳуқуқлари биз учун унча аҳамиятли эмасдек туюларди. Чунки миноритар шерикларнинг баъзи бир манфаатлари қонун томонидан ҳимояланган, уларни шартномага киритиш шарт эмас, деб ўйлардик.

Яқинда бир лойиҳадан улушимизни қисман-қисман сотиб чиқишни режа қилгандик. Аммо, чиқиш жараёнида шеригимизнинг ҳатти-ҳаракатидан пайқаб қолдик-ки, миноритар иштирокчига айланадиган бўлсак, биз кутгандек фойдали ‘чиқиш’ қилолмаймиз. Афсуски, ҳали ҳануз бизда шериклик маданияти яхши шаклланмаган. Қонунлар ва шартномаларда ҳамма вазиятни қамраб ололмайсиз. Барибир, қандайдир даражада рисклар бошқарилмасдан қолиб кетади. Бундай вазиятда фақатгина шерикнинг диёнати ва виждонига ҳавола қилишдан ўзга чора қолмайди. Бундай шерикларни аниқлаш учун эса инсонларни яхши-ёмонидан ажрата оладиган фаросат илми керак!

alijon_ravshanov

https://t.me/alisher_abduhamidov


Абдуллоҳ ибн Муборак айтганлар:

“Нубувватдан кейин илм тарқатишдан кўра афзалроқ мартаба билмайман”.

https://t.me/alisher_abduhamidov


“Нега одамларга муаммо эмас, шоу керак?”

Эски Римда “panem et circenses” — “нон ва томоша” деган ибора бор эди. Халқ оч қолмасин ва зерикмасин, қолганини сиёсатчилар ҳал қилади деган ёндашув. Улар учун энг муҳими: халқ чалғиган бўлса бўлди.

Орадан 2000 йил ўтди. Лекин ҳеч нарса ўзгармади. Бир вақтлар гладиаторлар жангини маза қилиб кўрган инсонлар каби бугун одамлар реелс ёки футбол кўришда, шоу бизнес вакиллари ва influenserlar ҳаётини муҳокама қилишда давом этишмоқда.
Бугун ҳам одамлар ўз ҳаётидаги реал муаммолар – қарз, соғлиқ, мақсадсизлик, оила, жамият муаммолари – ҳақида эмас, балки ким ким билан ажрашди, қайси футболчи қайси клубга ўтди, Абдуқодир нима учун энг паст бал олди, Ботир Қодиров масаласи нима бўлди ёки қайси блогер қаерга саёҳат қилди, шуни муҳокама қилишни афзал кўради.

Чунки бу енгил, мияни осон банд қилиш. Бу ўз муаммоларингга тик қарашдан, уларни тан олиб масъулият билан ҳаракат қилишдан, комфорт зонадан чиқишдан кўра осонроқ. Лекин, бу “томошалар” бизнинг ҳаётимизни ўзгартирмайди.

Ўзингиздан сўраб кўринг: сиз бугун атрофдагилар билан ёки ижтимоий тармоқда нимани муҳокама қилдингиз – шахсий ҳаётингиздаги муҳим қарорларними ёки бегоналарнинг саргузаштларини? Муҳим жараённими ёки сизга бир тийинлик фойдаси йўқ мавзуними?

Агар ҳар бир инсон ўз вақтининг 10%ини томоша эмас, шахсий тараққиётга, ҳаётидаги муҳим масалаларга сарфласа эди – жамият бутунлай бошқача бўларди.

аллаэвузб

https://t.me/alisher_abduhamidov


Масштабга ўтиш.

Жуда ҳам кўплаб компаниялар бир бозордан иккинчи бозорга ўтиш учун ҳаракат қилишади, бизнесда компаниялар доимий равишда ривожланиб боришга мажбур, масштаблаштириш эса ана шу ривожланишнинг бир бўлаги ҳисобланади.

Компанияни масштаблаштириш жараёнига олдин жуда пухта тайёргарлик кўриш лозим. Баъзан компанияни масштаблаштираман деб тадбиркор бир бизнесдан бошқа бизнесга ўтиб кетиб қолганини билмай қолишади, масалан, қурилиш компанияси бетонни ўзимга арзонроқ чиқараман деб бетон завод қуриб олади, лекин аслида бетон завод умуман бошқа бизнес эканлигини, уни бошқариш учун алоҳида жамоа ва мутахассислар керак эканлигини ярим йўлга борганда тушуниб қолади.

Бизнесни масштаблаштириш учун қуйидаги муҳим қадамларни бажариш керак:

1. Бозор тадқиқотини ўтказиш – Янги бозор ёки сегментга киришдан аввал, талаб, рақобат ва трендлар ҳақида чуқур таҳлил қилинг. Ҳозирги шароитларда бу унчалик қийин эмас, сунъий интеллект орқали анча чуқур таҳлиллар қила оласиз, ҳа, айтганча бизнесингизда имкон борича сунъий интеллектни қўллаш жараёнини бошланг.

2. Мижоз базасини кенгайтириш – Янгидан мижоз жалб қилиш ва мавжуд мижозларни сақлаб қолиш стратегияларини ишлаб чиқинг (масалан, маркетинг кампаниялари, бонус тизимлари), бу жуда муҳим жараён ҳисобланади, бир лойиҳага киришишдан олдин унинг маркетинг таҳлилини, яхши маркетологлар, бизнес аналитиклар билан бонуслар тизимини маслаҳатлашиб олинг. Бу жараёнда пулни аяманг, фақат профессионаллар билан ишланг.

3. Маҳсулот ёки хизматларни диверсификация қилиш – Янги маҳсулотлар ёки хизмат турларини жорий этиш орқали янги бозорларга чиқиш, яъни мавжуд маҳсулотнинг ичида янги хизмат таклиф қилиш сотув ва фойдани каррасига кўпайтиради. Масштаб деганда фақат янги лойиҳа тушунилмайди, аксинча мавжуд мижозларга қўшимча хизмат ва маҳсулотлар таклиф қилиш ҳам масштабга олиб чиқади.

4. Сифатни ошириш ва инновация – Маҳсулот ёки хизмат сифатини яхшилаш, янги технологиялар жорий этиш. Бизнес ҳеч қачон бир жойда туриб қолмаслиги керак, у доимий ўзини ўзи янгилаб бориши керак, керак бўлса, ўзингиз яратган янги маҳсулот эски маҳсулотни ўлдириши керак. Apple компанияси бир пайтлар iTunes чиқариб миллионлаб доллар фойда келтириб турган iPod плейерларини ўлдириб юборган эди.

5. Ҳамкорлик ва шерикликлар – Бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилиш орқали янги имкониятларга эга бўлиш. Турли корхоналар билан ҳамкорлик қилиш имкониятини қидириш керак, барча ишни ўзингиз қила олмайсиз, қила олган тақдирда ҳам бу сизга қимматга айланиши мумкин.

6. Молиявий режалаштириш ва инвестиция – Кенгайиш учун зарур бўлган сармояни аниқлаш ва унга етишиш стратегиясини белгилаш. Ўзи маълум бир мақсадга аниқ етиш учун қанча пул керак ва қанча пул бўлса, етишиш мумкин деган саволга тадбиркор сифатида аниқ жавоб бера олишингиз керак.

7. Талантларни жалб қилиш – Махсус билим ва кўникмаларга эга ходимларни ёллаш орқали компания имкониятларини кенгайтириш. Сифатсиз, профессионал бўлмаган кадрлардан тежалган пул албатта катта ютқизишлар билан бошқа хатолар билан чиқиб кетади. Мутахассисга пулни аяманг, у албатта ўзини оқлайди. Айнан мутахассисни қандай аниқлаш ва уни қандай ишга олиш кераклиги ҳақида кейинги постларимда хабар бериб бораман.

bektoshkhatamov

https://t.me/alisher_abduhamidov

Показано 20 последних публикаций.