#Савол_жавоб
@Ahrorjon_Abdulvohid
ЭРКАК КИШИ ТИЛЛА ТАҚСА БЎЛАДИМИ?
❓CАВОЛ: Бир танишим эркак киши тилла тақса бўлади, деди. Мен унга эркак киши тилла, кумуш тақиши макруҳ дедим. У эса буни ҳеч қанақа асоси йўқ, деди. Илтимос шуни аниқ ва ҳадис билан тушунтирсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркакларга фақат кумуш узук тақишга рухсат берилган. Уларнинг тилла узук тақишлари эса ҳаром қилинган. Зебу зийнатлар аёлларга ҳалол қилинган, уларнинг табиати шунга мос. Уларга ҳам тилла, ҳам кумуш узук тақиш дуруст. Бу ҳукмлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзлари билан асосланган.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عن النبي صلى الله عليه وسلم: أنه نهى عن خاتم الذهب. أخرجه البخاري ومسلم
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам (эркакларни)
тилло узук тақишдан қайтардилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Али разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
أَخَذَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَهَبًا بِيَمِينِهِ، وَحَرِيرًا بِشِمَالِهِ، ثُمَّ رَفَعَ بِهِمَا يَدَيْهِ فَقَالَ: " هَذَانِ حَرَامٌ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي" أخرجه أحمد والنسائي
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлларига тиллани, чап қўлларига ипакни олдилар. Сўнгра иккаласи билан икки қўлларини юқорига кўтариб: “Булар умматимнинг эркакларига ҳаромдир”, дедилар” (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривоятлари).
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَأَى خَاتَمًا مِنْ ذَهَبٍ فِي يَدِ رَجُلٍ، فَنَزَعَهُ فَطَرَحَهُ، وَقَالَ: " يَعْمِدُ أَحَدُكُمْ إِلَى جَمْرَةٍ مِنْ نَارٍ، فَيَجْعَلُهَا فِي يَدِهِ"، فَقِيلَ لِلرَّجُلِ بَعْدَ مَا ذَهَبَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: خُذْ خَاتِمَكَ انْتَفِعْ بِهِ؟ قَالَ: لَا وَاللَّهِ لَا آخُذُهُ أَبَدًا، وَقَدْ طَرَحَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ" أخرجه مسلم
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг тилла узук таққанини кўриб, унинг қўлидан ечиб олиб, ташлаб юбордилар ва “Сизлардан бирингиз ўтнинг чўғини қасд қилиб, қўлига тақадия?!”, дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кетгач, бояги кишига узугингни олиб (сотиб) фойдалан, дейилди. У: “Аллоҳга қасамки, ҳаргиз уни олмайман, уни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ташлаб юбордилар", деди” (Имом Муслим ривоятлари).
Эркакларга
тилла узук тақиш ҳаромлиги борасида ҳеч бир уламо
ихтилоф қилмаган. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати🌐
Ижтимоий тармоқлардаги манзилларимиз:
Telegram |
Instagram |
Facebook |
Youtube 1 |
Youtube 2 |
Tiktok