#Рамазон_1446_2025
АССАЛОМ, РАМАЗОН!
Ассалом, эй, мўминга
Рағбат ойи, ассалом.
Ҳар кўнгилга шукуҳу
Ғайрат ойи, ассалом.
Ҳар гўшада хатмона,
Ҳар лаҳзаси дурдона.
Тиловатлар ҳар ёна,
Ҳикмат ойи, ассалом.
Тавба қилади жонлар,
Мағфиратдир ҳар онлар.
Занжирланган шайтонлар...
Раҳмат ойи, ассалом.
Банда йиғлар ҳолидан,
Кўп қилган гуноҳидан.
Жой истаб паноҳидан
Шафқат ойи, ассалом.
Даво излаб дардига,
Уруш очар нафсига.
Етиб умр қадрига,
Ибрат ойи, ассалом.
Фарз эрур рўза тутмоқ,
Нафс истагин ютмоқ.
Сурурдир шомни кутмоқ –
Тоқат ойи, ассалом.
Ҳабибим расул бўлган,
Мўминга дастур бўлган.
Аллоҳга манзур бўлган
Раҳмат ойи, ассалом!
✍ Муҳаммадюсуф ЮНУСХОНОВ,
“Кўкалдош” ЎМИБЮ талабаси
@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
АССАЛОМ, РАМАЗОН!
Ассалом, эй, мўминга
Рағбат ойи, ассалом.
Ҳар кўнгилга шукуҳу
Ғайрат ойи, ассалом.
Ҳар гўшада хатмона,
Ҳар лаҳзаси дурдона.
Тиловатлар ҳар ёна,
Ҳикмат ойи, ассалом.
Тавба қилади жонлар,
Мағфиратдир ҳар онлар.
Занжирланган шайтонлар...
Раҳмат ойи, ассалом.
Банда йиғлар ҳолидан,
Кўп қилган гуноҳидан.
Жой истаб паноҳидан
Шафқат ойи, ассалом.
Даво излаб дардига,
Уруш очар нафсига.
Етиб умр қадрига,
Ибрат ойи, ассалом.
Фарз эрур рўза тутмоқ,
Нафс истагин ютмоқ.
Сурурдир шомни кутмоқ –
Тоқат ойи, ассалом.
Ҳабибим расул бўлган,
Мўминга дастур бўлган.
Аллоҳга манзур бўлган
Раҳмат ойи, ассалом!
✍ Муҳаммадюсуф ЮНУСХОНОВ,
“Кўкалдош” ЎМИБЮ талабаси
@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!