Yurist_Abduvaliyev⚖️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Мурожаат учун:
@YuristAbduvaliyev
@AB_Admin_uz
Жиноят ҳуқуқи, Фуқаролик ҳуқуқи, Оила ҳуқуқи, Меҳнат ҳуқуқи, Маъмурий ҳуқуқ бўйича саволларингизга жавоб берамиз

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#mardoʻgʻlon_2025

“Mard o‘g‘lon” davlat mukofotining 2025-yilgi saralash bosqichiga hujjatlar qabul qilinmoqda


Mazkur mukofot jamiyatimizning turli sohalarida yuqori natijalarga erishgan, mardlik, jasorat, qatʼiyatlilik, halollik, vatanparvarlik kabi yuksak fazilatlari bilan ajralib turgan yoshlarni qo‘llab-quvvatlash maqsadida taʼsis etilgan.

Kimlar ariza topshirishi mumkin?

➖Respublika va xalqaro miqyosdagi musobaqalar, loyihalar va tanlovlarda g‘olib bo‘lgan;
➖O‘z sohasida chuqur bilim, tashabbuskorlik va ishbilarmonlikni namoyon etgan;
➖14 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan iqtidorli yigitlar.

📄 Hujjatlarni topshirish muddati:
Joriy yil 1-martga qadar, arizalarni yashash manzilingiz bo‘yicha Yoshlar ishlari agentligining tuman (shahar) bo‘limlariga topshirishingiz mumkin.

✅Nizom bilan tanishish
Kerakli hujjatlar bilan tanishish

Bizni kuzating

👉 @advokat_yurist_maslaxati


#Prezident #bayram_tabrigi

Harbiy xizmatchilarning intellektual salohiyatini yuksaltirish, yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, maktablarda boshlang‘ich harbiy ta’lim sifatini oshirish, o‘quvchi yoshlarni harbiy xizmatga tayyorlash ishlarini kuchaytirishga alohida e’tibor qaratamiz.


Prezident Shavkat Mirziyoyev Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan bayram tabrigi yo‘lladi.

Bizni kuzating

👉 @advokat_yurist_maslaxati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#firibgar

O‘zbekistonda firibgarlikning yana bir turi keng tarqalmoqda. Firibgarlar Sizga qo‘ng‘iroq qilib, o‘zini aloqa operatori xodimi sifatida tanishtiradi. Telefon raqamingiz uchun tuzilgan shartnoma muddati bugun tugaydi, agar shartnomani uzaytirmasangiz, sim-kartangiz o‘chib qoladi, deydi.

Davomidan esa "istasangiz hozir ariza qoldirishingiz mumkin" deydi. Aksariyat odamlar bunga ishonadi va telefoni o‘chib qolmasligi uchun ariza qoldirishga rozi bo‘ladi. Uyog‘ini esa tushundingiz, shaxsiy ma’lumotlarni olgan firibgarlar bundan turli maqsadlarda foydalanishadi. Masalan, nomingizga kredit rasmiylashtirishga urinishlari mumkin va h.k.

Aslida firibgarlikning bu turi bir necha yillar oldin chiqqan edi, O‘zbekistonga endi kirib keldi va keng tarqalmoqda.

Bu kabi firibgarlardan ogoh bo‘ling. Telefonda kim nima desa, ishonib ketavermang.


👉 @advokat_yurist_maslaxati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Umra” tadbirlarini noqonuniy tarzda tashkil etayotganlarga nisbatan tegishli tartibda choralar ko'rilmoqda.

Din ishlari bo'yicha qo'mita.

👉 @advokat_yurist_maslaxati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#firibgar

AQSHdagi sherif firibgarlikning yangi turi haqida ogohlantirmoqda.

Firibgarlar avtomobillar to‘xtash joylari uchun to‘lov qilish haqidagi e’londa ko‘rsatilgan QR-kod surati ustiga soxta saytni ochib beradigan boshqa QR-kod rasmini yopishtirib ketayotgan ekan.

Bunga e’tibor qilmagan insonlar firibgarlar yasagan saytda o‘zining shaxsiy ma’lumotlarini, karta raqamlarini qoldiradi. Natijada firibgarlar kartasidagi pullarni o‘g‘irlab qo‘yadi. Va shaxsiy ma’lumotlardan boshqa g‘araz maqsadlarda ham ishlatishi mumkin.

Tez orada O‘zbekistonda ham jamoat joylarida pulli "parkovkalar" ishga tushishini hisobga olsak, ogoh bo‘lish zarar qilmaydi.


👉 @advokat_yurist_maslaxati


Taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro‘yxati.pdf
2.7Мб
O‘zbekistonda materiallari tarqatilishi taqiqlangan sahifalarning yangi ro‘yxati e’lon qilindi

O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda O‘zbekiston Respublikasining hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro‘yxati.


👉 @advokat_yurist_maslaxati


⚖️ КАМБАҒАЛ ВА ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

📄 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар 👈 белгиланган:

✅ тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (15 000 000 сўм) миқдоригача;

✅ тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

✅ ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ Оиласи кам таъминланганлар рўйхатида турган хотин-қизлар "Аёллар дафтари"ни қайси тоифаларига киритилиши мумкин ?

⚡️САВОЛ:
Кам таъминланган хотин-қизлар "Аёллар дафтари
"ни қайси тоифасига киритилиши мумкин ?

✔️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 145-сон қарорига асосан,

➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилалардаги хотин-қизлар «Аёллар дафтари»нинг фақат «ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар», «тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар» ва «уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар» тоифаларига киритилиши мумкин.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ КОНСТИТУЦИЯ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ ?


➖ Ўзбекистонда умумхалқ байрами Конституция куни арафасида қуйидаги кунларда дам оламиз:

7 декабрь (шанба) —ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунликлар учун иш куни);

8 декабрь (якшанба) — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;

9 декабрь (душанба) - байрам куни шундоқ хам дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинга кўчирилган дам олиш куни.

✏️ Шунга кўра, ҳафтада олти кун ишлайдиганлар кетма-кет икки кун, беш кун ишлайдиганлар кетма-кет уч кун, ишидан хайдалиб кетганлар кетма-кет ҳар куни дам олишлари мумкин..


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ ТЎЙ ТЕЗЛАШИБ КЕТТИ, ЛЕКИН НИКОҲ ГУВОҲНОМАСИНИ ОЛГАНИМИЗ ЙЎҚ..

⚡️САВОЛ;
Шу йили 28-декабрь санасига тўй кунимиз белгиланган эди. Келиннинг яқин қариндошларидан бири оғир касаллиги сабабли улар тўйни яқин кунларда ўтказиб юборайлик дейишяпти. Шу каналда қонуний никоҳ гувоҳномаси бўлмаганларга шаръий никоҳ хам ўқилмайди деган хабарни ўқиган эдим ва ФҲДЁ бўлимларидан никоҳ гувоҳномасини бир ой бўлмасидан олиш мумкин деб хам ёзган экансизлар. Бизни ариза ташлаганимизга энди 17 кун бўлди. Саволим шуки, бизни ҳолатимизда никоҳ гувоҳномасини тезроқ олишимиз учун қандай йўл тутсак бўлади ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 13-моддасининг учинчи қисмида, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади деб кўрсатилган.

➖Ушбу модданинг 4-қисмида эса, узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар хам никоҳ тузишга рухсат бериши мумкинлиги келтирилган.

➖Ундан кейинги қисмда, алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкинлиги назарда тутилган.

✏️Демак, юқорида келтирилган асосларга кўра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ариза берилганидан кейин бир ой тўлиқ ўтмасдан хам олиш мумкин. Фақат озгина расмиятчилиги бор! Сизни ҳолатингизда ўша келин тарафдаги яқин қариндошнинг ҳақиқатда касаллигини ФҲДЁ бўлимига исботлаб бериш керак бўлади. Бунинг учун ўша шахсни касаллигини тасдиқлайдиган бирорта тиббий маълумотнома олиб келиб ФҲДЁ бўлимига тақдим қилишингиз керак ва масала ҳал. Бошқа узирли сабаблар бўлганда хам тартиб шундай, яъни ўша сабабни тасдиқлайдиган хужжат билан ишни муддатидан олдин битириш мумкин.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ;
Ипотека кредити бўйича уй-жой сотиб олиш учун субсидия олмоқчи эдим, Танишларим субсидия фақат кам таъминланган оилаларга берилади дейишмоқда. Шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўша танишларингиз нотўғри айтибди. Ҳукуматнинг 25.03.2020  йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун талабгор шахс ёки оила, уларнинг яшаш ҳудудига қараб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000)нинг 2.7 барвари (3 118 500 сўм)дан 9,2 барвари (10 626 000 сўм)гача бўлган оралиқдаги маблағга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. (✏️ Шу миқдорларни ўзи бу турдаги субсидия фақат кам таъминланганларга берилмаслигини кўрсатиб турибди).

✏️ Субсидия асосида уй-жой олиш учун талабгорларнинг доимий пул келиб турадиган жойи бўлиши керак ва пул келиб турадиган жойини тасдиқлайдиган расмий хужжатга эга бўлиши керак. Расмий хужжатга қаралганида талабгорлар энг камида бир ойда 3 118 500 сўмдан юқори миқдорда пул топа оладиган бўлиши керак. Субсидия асосида уй оламан деган оила даромад бўйича манашу талабларга ва юқоридаги низомнинг бошқа талабларига мос келган тақдирдагина субсидия билан уй олиб,— "кимки чин кўнгилдан нийят қилса гар, барчаси ўшалиб ғамлар кетаркан, биргина армоним қолди дўстларим, уйимнинг падъезди қачон битаркан" деган қўшиқни айтиши мумкин..


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,


➖ жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

✏️ Ушбу норма қонунчиликда олдинлари бўлмаган. Бу норма Фуқаролик кодексига 21.02.2024 йил кунги ЎРҚ-911-сон Қонун билан киритилган.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди.

Аутстаффинг иш берувчи томонидан ўз ходимларини уларнинг розилиги билан бошқа юридик шахсларга ушбу ходимлар томонидан иш берувчи ва унинг ходими ўртасида тузилган меҳнат шартномаларида, шунингдек, жамоа келишувларида белгиланган меҳнат вазифаларини бажариш учун вақтинчалик юбориш йўли билан кўрсатиладиган хизматлар туридир.

Ушбу янги жорий этилган хизмат тури норасмий бандликни камайтиришга ҳамда аҳолини иш билан таъминлашнинг прогрессив шаклларини ривожлантириш орқали бандликни янада кенгайтиришга ва тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ Уйда пилла етиштириш солиқлардан озод қилинди

Ноябрдаги ЎРҚ-1001-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига ипакчилик тармоғини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимчалар киритилди.
 
Хусусан, ҳужжат билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда:
☑️жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш фаолиятидан (касаначиликдан) олинган даромадлари ЖШДСдан озод қилинади;
☑️уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади;
☑️тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

 
Мазкур қўшимча 2023 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
 
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.11.2024 йилдан кучга кирди.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:


✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

✅ ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


Камбағал деб топилган оила ипотека кредитини олиш учун кимга ва қай тартибда мурожаат қилади?

Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитлари Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қоида тариқасида, Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ажратилади;

Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш билан боғлиқ тўловлар қиймати 50 фоизга камайтирилади;

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ БОЛАГА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Биз яқинда фарзандли бўлдик. Қонунчиликка кўра фарзандимизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁ бўлимига қанча муддат ичида мурожаат қилишимиз керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги 550-сон қарорида, боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади деб кўрсатилган.

➖ Шунингдек, туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарурлиги белгиланган.

✏️ Демак, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун бола туғилганидан бошлаб бир ой муддатда мурожаат қилишларинг керак.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ "ПРАВАСИ РИШОН" БЎЛГАНЛАР МУДДАТИДАН ОЛДИН ЧЕКЛОВДАН ҚУТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мени "правам" бир йил олдин бир йилу олти ойга "ришон" бўлган эди. Шуни тўлиқ муддат тугамасдан чекловдан қутилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига асосан,

➖ муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Сизни ҳайдовчилик гувоҳномангиз бир йил олдин бир йил олти ойга "ришон" бўлган бўлса, демак белгиланган муддатни ярмидан кўпи ўтибди. Энди Сиз ишлаётган ташкилот маъмурияти шу фуқарони транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган муддатини қисқартиришингизни сўраймиз деган мазмундаги илтимоснома билан судга мурожаат қилса, суд томонидан 1 йил 6 ой тўлиқ тугамасидан Сизни автомашина бошқариш ҳуқуқингиз қайта тикланиши мумкин.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Олтиариқ туман бўлими суюлтирилган газ хизмати бошлиғи С.А. 58 520 кг суюлтирилган газни бошқа шахсларга  сотиб юбориб, корхонанинг “E-gaz” дастурига ушбу газни аҳолига етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар киритиб, сотувдан тушган 262,2 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳолат бўйича С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati


⚖️ МАШИНАМНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШИМ КЕРАК ?

🪧 САВОЛ:
Мен машинамни 2022 йилда салондан янги олганман. Савол шуки, мен ўша машинамни қанча муддатда техник кўрикдан ўтказишим керак ?

🪧 ЖАВОБ:
Президентнинг 28.06.2022 йил кунги ПҚ-298-сон қарорига кўра; 

➖ Жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади деб белгиланган.

✏️ Демак, Сизни машинангизни ишлаб чиқарилган йили 2022 йил бўлса Сиз яна 8 йил, умумий ҳисобда ишлаб чиқарилганидан бошлаб 10 йил давомида транспорт воситангизни ихтиёрий равишда техник кўрикдан ўтказишингиз мумкин. Бу дегани манашу вақт давомида Сиз техник кўрик сабабли жарима деган нарсага дуч келмайсиз. Фақат ўзингизни ҳавфсизлигингиз нуқтаи назаридан буни ихтиёрий қилишингиз мумкин.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Показано 20 последних публикаций.