Advokat IMKON-NUKUS


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


🏢IMKON-NUKUS
✅Telegram kanalımız: @advokat_tairov
🗣Tanıslarıńızdı mirat etiń
Gruppamız @tairov_advokat_chat
Tel: +998913071980
Murájaatlarıńızdi 👉 @tairov_advokat_bot usi botqa jiberiń

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Қонунчиликдаги янгиликлар:

🔹Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилади ➖ Манба: (ЎРҚ-923-сон, 02.04.2024 й.);

🔹Академиклар иштирокида дарс ўтиш амалиёти йўлга қўйилади ➖ Манба: (ПФ-55-сон, 01.04.2024 й.);

🔹Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда ўқув жараёни STEM модели бўйича ташкил этилади ➖ Манба: (ПФ-55-сон, 01.04.2024 й.);

🔹Айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади ➖ Манба:  (ПФ-55-сон, 01.04.2024 й.);

🔹“Турон йўлбарслари” ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади ➖ Манба: (ПФ-55-сон, 01.04.2024 й.);

🔹Ижод мактаблари фаолияти янада такомиллаштирилади ➖ Манба:  (ПҚ-147-сон, 01.04.2024 й.);

🔹Аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштириш такомиллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.);

🔹Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади➖ Манба: (169-сон, 29.03.2024 й.);

🔹Айрим тадбиркорларга субсидия ажратилади ➖ Манба:  (ПҚ-146-сон, 01.04.2024 й.);

🔹Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадлари оширилади ва бандлиги таъминланади➖ Манба: (ПҚ-153-сон, 05.04.2024 й.);

🔹Ер майдонларини ижарага олган ёшлар ўзлари турган дафтарлардан чиқарилмайди ➖ Манба: (ПҚ-153-сон, 05.04.2024 й.);

🔹Ер олган ёшларга 100 млн сўмгача кредит ажратилади ➖ Манба: (ПҚ-153-сон, 05.04.2024 й.).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахсни афв этди.

БАТАФСИЛ👈👈

@ADVOKAT_TAIROV  👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot  👈Мүрәжат Ушын


Ходимлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун кетма-кет дам олишади

Президентнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча ходимлар учун дам олиш куни этиб белгиланган.

Рамазон Ҳайит байрамининг 10 апрель кунига тўғри келиши муносабати билан, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Шунингдек,
• 13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
• 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни бўлади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайитида неча кун дам олади?

Ҳозирги режага кўра, Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Булар:

10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

11 апрель, пайшанба — барча учун қўшича дам олиш куни;

12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

13 апрель, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик маъмурий қамоққа сабаб бўлиши мумкин

Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, — фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Қонунчиликдаги янгиликлар:

🔹Фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади ➖ Манба: (ЎРҚ-922-сон, 18.03.2024 й.);

🔹Электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади ➖ Манба: (ПҚ-132-сон, 18.03.2024 й.);

🔹Озарбайжон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик янада чуқурлаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-134-сон, 19.03.2024 й.);

🔹“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Қарори ➖ Манба: (ПҚ-135-сон, 19.03.2024 й.);

🔹Маҳалладаги ёшлар етакчисига қўшимча вазифалар юклатилади ➖ Манба: (ПҚ-136-сон, 20.03.2024 й.);

🔹Футбол бўйича маҳалла терма жамоалари ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ўтказилади ➖ Манба: (ПҚ-136-сон, 20.03.2024 й.);

🔹Оғир атлетика спорт тури янада ривожлантирилади ➖ Манба: (ПҚ-137-сон, 20.03.20224 й.).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ўзбекистонликлар Рамазон Ҳайитида неча кун дам олинади?

Ҳозирги режага кўра, Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Булар:

⚡️ 10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

⚡️11 апрель, пайшанба — барча учун қўшича дам олиш куни;

⚡️12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

⚡️13 апрель, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

⚡️ 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

📖 Шарҳ:
Рамазон ойининг 30-куни 9 апрель, сешанба кунига тўғри келмоқда. Демак, агар янги ой кўриниши ўзгармаса, унда Рамазон Ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши мумкин.

Демак, 13 апрель, шанба куни барча ходимларга, 6 кунликларга ҳам, 5 кунликларга ҳам ИШ КУНИ бўлади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан ўтишдан бўйин товласа жаримага сабаб бўлади

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, БҲМнинг 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — БҲМнинг 30 баравари миқдорида жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар учун кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);

22 март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

23 март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

24 март – якшанба (одатий дам олиш куни).

Асос: Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.)

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун амалий имтиҳонни қанча муддатда топшириш керак?

Ариза берувчи назарий имтиҳонни топширганидан сўнг икки ой муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозим.

Бунда, имтиҳонларни қабул қилиш тизими автоматик тарзда амалий имтиҳонни такроран топшириш вақтини 7 календарь кундан кейинги кунларга белгилайди.

Агар ариза берувчи икки ой муддатда амалий имтиҳонни топшира олмаса, имтиҳонларни қабул қилиш тизими автоматик тарзда уни яна назарий имтиҳон топширишга қайтаради.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


“Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-39-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарима қуйидагича миқдорида ўрнатилди:

🔹ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи;

🔹ҳуқуқбузарлик молиявий жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи.

⚠️ Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва ҳисобдан чиқарилган қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

🚫 Солиқ кодексига мазкур Фармондан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар ва маъмурий жазо чоралари қўлланилмайди.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Қонунчиликдаги янгиликлар:

🔹Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-909-сон, 19.02.2024 й);

🔹Қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади ➖ Манба: (ЎРҚ-909-сон, 19.02.2024 й);

🔹Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади ➖ Манба: (ВМҚ-95-сон, 17.02.2024 й.);

🔹Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги роли янада оширилади➖ Манба: (ПҚ-75-сон, 19.02.2024 й.);

🔹Мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш янада жадаллаштирилади ➖ Манба:  (ПҚ-77-сон, 19.02.2024 й.);

🔹Сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш мумкин ➖ Манба:  (ЎРҚ-910-сон, 20.02.2024 й.);

🔹Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-911-сон, 21.02.2024 й.);

🔹“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди➖ Манба: (ПФ-37-сон, 21.02.2024 й.).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ўзбекистонда 2024 йилнинг март ойида 13 кун дам олиш куни бўлади

Шанба ва якшанба кунлари дам олиш кунларидан ташқари, 8 ва 21-22 март кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.

Шундай қилиб, Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади. 

Наврўз шарафига эса 4 кун кетма-кет бўлади.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Қонунчиликдаги янгиликлар:

➖Мактабларда юқори синф ўқувчиларига иккинчи хорижий тил ўргатилади ➖ Манба: (ПҚ–53-сон, 02.02.2024 й.);

➖Бакалавриат бўйича 3 йиллик таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрланади ➖ Манба: (ПҚ-54-сон, 02.02.2024 й.);

33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилмоқда ➖ Манба: (ПФ–28-сон, 02.02.2024 й.);

“Энг фаол ижтимоий ходим” танловини ўтказиш тартиби белгиланди ➖ Манба: (ВМҚ-69-сон, 03.02.2024 й.);

➖Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилди ➖ Манба: (ЎРҚ-904-сон, 06.02.2024 й.);

Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланади ➖ Манба: (ПФ-34-сон, 07.02.2024 й.);

Тўлов ҳужжатлари кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди ➖ Манба: (ЎРҚ-905-сон, 07.02.2024 й.);

➖Адвокатлик бюролари, фирмалари ва ҳайъатларини рўйхатдан ўтказишда давлат божи камайтирилди ➖ Манба: (ЎРҚ-905-сон, 07.02.2024 й.);

➖Фуқароларни 16 ёшдан жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш тартиби жорий этилади ➖ Манба: (ЎРҚ-905-сон, 07.02.2024 й.);

➖“Яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлардан фойда солиғи олинмайди ➖ Манба: (ЎРҚ-906-сон, 07.02.2024 й.);

➖Тошкент молия институти ва Фискал институт битирувчи талабаларига Тошкент давлат иқтисодиёт университети дипломи берилади ➖ Манба: (ПҚ-62-сон, 07.02.2024 й.);

Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилади ➖ Манба: (ПҚ-65-сон, 08.02.2024 й.).

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар:

🔹Чорвачилик хўжаликларига субсидия ажратилади ➖ Манба: (52-сон, 26.01.2024 й.)

🔹Айрим нафақа миқдорлари оширилди ➖ Манба: (ПФ-24-сон, 31.01.2024 й)

🔹Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилади ➖ Манба: (ПҚ-49-сон, 31.01.2024 й.)

🔹Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди ➖ Манба: (55-сон, 30.01.2024 й.)

🔹“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ➖ Манба: (ЎРҚ–901-сон, 01.02.2024 й.)

🔹Кимлар педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас? ➖ Манба: (ЎРҚ–901-сон, 01.02.2024 й.)

🔹Педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўламайди ➖ Манба: (ЎРҚ–901-сон, 01.02.2024 й.)

🔹Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди ➖ Манба: (ПФ-25-сон, 01.02.2024 й.)

🔹Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашган НТТга бир марталик субсидия ажратилади ➖ Манба: (ПҚ–51-сон, 01.02.2024 й.)

🔹Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига қўшимча ваколат берилди ➖ Манба: (ЎРҚ-902-сон, 01.02.2024 й.)

🔹Янги бино қуришдан аввал тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олиниши керак ➖ Манба: (ЎРҚ–903-сон, 02.02.2024 й.)

https://t.me/advokat_tairov


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-902-сон, 01.02.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилди

🔰 Унга кўра, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда, жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганликда, шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилди.

✔️ Бундан ташқари, ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш ваколати берилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

https://t.me/advokat_tairov


Айрим нафақа миқдорлари оширилди.

Президент Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. 2024-йил 1-февралдан қуйидаги нафақалар миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди:

🔹 Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;

🔹 Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;

🔹 Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;

🔹 Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа (кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм);

🔹 Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.

Мазкур миқдорлар расмий энг кам истеъмол харажатларидан келиб чиқиб белгиланган.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын


“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–900-сон, 19.01.2024 й.) Президент томонидан имзоланди

✅ Қонун билан йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари ҳамда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари алоҳида белгиланди.

⚠️ Йўл қайси корхона, муассаса, ташкилот ёки жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўшалар йўл эгаси ҳисобланади.

☑️ Йўл эгаси йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиб олиш ва тасдиқлашда, шунингдек таъмирлаш ишларини ташкил этишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
 
Транспортни ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариш учун, шу жумладан транспортнинг мулкдори ёхуд бошқа эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномага асосан бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси бўлмайди.

🔰 Транспорт эгалари:

🔹техник жиҳатдан соз транспортдан фойдаланиши;
🔹транспортнинг тегишли малакага эга ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар томонидан бошқарилишига ижозат бериши;
🔹транспортдан фойдаланиш чоғида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириши;
🔹транспортнинг алкоголдан маст ҳолатда ёки психоактив моддалар таъсири остида ёхуд ўта чарчоқ ҳолатда бўлган шахслар томонидан бошқарилишига йўл қўймаслиги шарт.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

https://t.me/advokat_tairov


Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн 800 минг сўмдан 13 млн 600 минг сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

⏩ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик 1 йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

🔰 Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

▫️68 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

🔰 Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали ҳақорат қилинса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️68 млн сўмдан 136 млн сўмгача жарима;
▫️240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

✅ Агарда ҳақорат қилиш:

➖жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
➖хавфли рецидивист томонидан;
➖туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

▫️136 млн сўмдан 204 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

@ADVOKAT_TAIROV 👈 КАНАЛЫМЫЗ
@tairov_advokat_bot 👈Мүрәжат Ушын

Показано 20 последних публикаций.