Бундан 10 йиллар муқаддам камчиликларни олиб чиқадиган ва танқид қиладиганларни хоин деб билар эдим. Интернетда ўзимча уларга қарши троллинг олиб борар эдим. Вақт ўтиб, сиёсий фикрларим бир қадар шаклланиб, кўзларим очилди. Чунки мен узоқ йиллик қолипга солинган таълим қурбони эдим. Бизга ватан шахслар тимсолида кўрсатилган эди. Бироқ, ватан ва ватанпарварлик деган тушунчалар умуман бошқа нарса бўлиб чиқди.
Афсуски, шу таълимнинг асоратлари ҳозирги кунда ўз таъсирини кўрсатиб келяпти. Баъзи одамлар ҳали ҳам ватан тушунчасини шахслар номидан ажрата олмаяпти. Бир пайтлар жадидларни отганлар ҳам ўзларини ватанпарвар ҳисоблашган. Бироқ, бугун биз уларни миллатимизнинг асл душманлари деб биламиз.
Хўш, ватанпарварлик аслида нима? Ватанпарварликнинг ягона белгиси — бировларнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик. Қайси давлатда бировнинг ҳаққига хиёнат қилинмаса, ўша ерда тараққиёт бўлади. Дунё тарихида шу пайтгача зулм ва зўравонлик устига қурилган ҳеч бир салтанат бир инсон умричалик яшаб қолмаган.
Шунинг учун қарашларимизни тўғрилаб олайлик! Асл ватанпарварликни англаб етайлик! Бировларнинг ҳаққидан ҳазар қилайлик! Ана шу бизнинг ватанпарварлигимиз бўлади!
Вафо Мўмин
@adolat_kuychisi