Адолат йўлида “Адолат” билан
Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкил топганининг 30 йиллиги муносабати билан Жалақудуқ туманида “Адолат йўлида “Адолат” билан” шиори остида акция ташкил этилди. Тумандаги бошланғич партия ташкилотларида эрталабдан партия байроқлари ҳилпиради. Сафдошларимиз иштирокида “Адолат” СДПнинг 30 йиллик йўлига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этилди.
Барнохон Бозорова, “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:
-Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 3 та поликлиника ва 5 та таълим муассасаларидаги БПТлар доим фаол. Жамоатчилик орасида партиямизнинг ғояларини тарғиб қилишда биз билан бирга. Бугун кунни аксарият сафдошлармиз “Куч-адолатда”, деган сўз билан бошлади. Меҳнат жамоаларидан ташқари фаолларимиз маҳаллаларга ҳам кириб бориб, фуқароларни партиямиз фаолияти билан яқиндан таништирдилар. Адолатли жамият йўлида ўз номи билан иш олиб бораётган партиямиз сафига қўшилиш таклифи билдирилди.
Тадбир доирасида энг фаол сафдошларимиз эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати