🖇Самарқандда Саратонга қарши курашиш тизими ўрганилмоқда
Мана бир неча йиллардан буён инсоният бор эканки Онкологик касалликлар билан курашиб келади, уни олдини олишга ҳаракат қилади, ва уни уддасидан чиққанлар ҳам бор, афсуски ушбу касалликка таслим бўлганлар ҳам кам эмасдир.
Бугун Онкологик касалликларга қарши курашиш тизими дунё миқёсида жуда ривожланмоқда, шу жумладан мамлакатимизда ҳам ушбу касалликка қарши жадал курашилмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Марказий Кенгаши томонидан юборилган мутахассис Ҳасан Ҳусанов ва партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳи саратон касаллигини олдини олиш ва даволаш ишларини ўрганди.
Ўрганиш гуруҳининг илк куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўлди.
Дастлаб мазкур тиббиёт муассасасидаги барча хоналар ҳолати ҳамда муассаса ходимларининг иш фаолияти ўрганилди. Онкологик касалликларни олдини олиш ва барвақт аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида ташкил этилаётгани кўзга ташланди. Ўрганишлар давомида гинекология хонаси ва дорихона фаолиятига ҳам эътибор қаратилди.
Ишчи гуруҳи Самарқанд вилояти бўйлаб ўрганишларни давом эттирмоқда.
⚖️“Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
@adolat201