Аллоҳим, қўрқоқларни менга яқинлаштирма, жасоратлилар сафида эт! Аллоҳим, пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан юргаз, унинг хулқи билан хулқлантир, Аллоҳим! Аллоҳим, ҳикмак соҳибисан, менга ҳикмат ато эт! Аллоҳим, менга офият бер! Аллоҳим, қалбимни Ўзингга бўлган иймон билан лиммо-лим айла! Аллоҳим, Ўзингга бўлган муҳаббатни, сидқни, итоатни бер! Аллоҳим, Ўзинга рози бўлмаган ишлардан мени сақла! Аллоҳим, Ўзинг рози бўлган ишларга мени йўлла! Аллоҳим, махлуқларингдан мени қўрқитма, Ўзингдан шундай қўрқитки, бу қўрқув қошида бошқа қўрқувлар йўқ бўлиб кетсин! Аллоҳим, Ўзингни шундай севдиргинки, бу севги қошида бошқа севгилар дош бера олмасин! Аллоҳим, дунё зийнатларига мени алдантирма! Аллоҳим, шайтон ҳийлаларидан мени ғолиб қил! Аллоҳим, нафсимнинг ёвузликларидан мени эмин сақла! Аллоҳим, ақлимни йўқотишдан, қалбимни бой беришдан сақла! Аллоҳим, тўймайдиган нафсдан эмин эт! Аллоҳим, ажалим чоғида иймонимни ҳамроҳ эт! Қошингга иймоним ила юзимни ёруғ бўлиб боришини насиб айла! Аллоҳим, бир он ҳам зикрингдан мосуво этма! Аллоҳим, фисқу фужурдан, фитна-фасоддан, мақтанчоқликдан мени омон сақла! Танимни соғ қил, вужудимни сиҳҳат айла! Фақирликдан асра. Бойлик берки, саховатим кўп бўлсин. Қалбимдаги ҳимматни баланд эт. Майдакашликдан асра. Қалбимда дунё ва ундаги нарсаларнинг бирортасига заррача ҳам майл қолдирма. Аллоҳим! Кибрли, такаббур бўлиб қолишимдан сақла. Аллоҳим, хокисор ва камтаринлик бер. Аллоҳим, менинг ихтиёримда ҳеч нарса йўқ. Менинг қўлимдан бирор иш келмайди. Аллоҳим, Сенинг азаматинг, жалолиятинг, қудратинг, буюклигинг чегара билмагани каби менинг заифлигим, гуноҳкорлигим, хатокорлигим, осийлигим чексиздир. Агар сен менга раҳм этиб, дардимга чора этмасанг, ҳалок бўламан. Иймонимни тақво ила зийнатла, ҳаётимни Ислом ила нурлантир! Сўзи гўзал, амал хунуклардан этма. Ҳақда мени собит қил, ботилга мойил этма. Аллоҳим, мени заифликдан чиқар, хорликдан қутқар. Аллоҳим, мени Ўзинг рози бўлганингга йўлла! Аллоҳим! Ота-онамга раҳм қил. Уларни Исломда, Иймонда, Эҳсонда айла. Рушди ҳидоятингдан қилча ҳам чиқарма! Уларнинг умрини узоқ, амалларини гўзал қил! Икки дунёларини саодат ила тўлдир! Аллоҳим, аҳли оиламга раҳм қил! Фарзанду зурриёдларимни адаштирма, уларни фитналардан омон сақла. Қалбларини иймон ила тўлдир, уларни ҳидоятингдан оғдирма! Аллоҳим, уларнинг ҳаётларига барокат, файз ато эт! Аллоҳим! Мусулмонларга раҳм қил! Сен ўзингга қулликни қасд қилаётганларнинг даражаларини кўтар! Кофирлар қўлида хор этма. Зулм кўраётган биродарларимга раҳм қил. Ҳақни гапиришдан ожиз, курашишдан заиф бўлган биродарларимга офият бер. Аллоҳим, адашиш йўлида бўлган мусулмонларга тўғри йўлни кўрсат. Аллоҳим, мусулмонлар орасини ислоҳ эт! Аллоҳим, мусулмонларни фитналардан омон эт. Аллоҳим, мусулмонларнинг қалбларини ўзаро улфату биродар эт! Аллоҳим, мусулмонларнинг қалбларида бир-бирларига муҳаббатни зиёда айла! Улар бир-бирларини кўрганларида меҳр ила боқсинлар! Бир-бирлари учун жону молларини аямасинлар! Аллоҳим, мусулмонларни хорликдан қутқар, мусулмонларга қувват бер! Аллоҳим, Исломга нусрат ато айла! Аллоҳим, мусулмонларга ҳикмат, тақво, илм, гўзал хулқ, гўзал амалларни ато айла! Аллоҳим, Ер юзида мусулмонларнинг қўлини баланд қил! Аллоҳим, мусулмонларни Ўзинг ҳар қандай балолардан қўри! Аллоҳим, Ўзинг Зул Жалола вал Икромсан! Аллоҳим, Ўзинг ал-Ҳодийсан! Аллоҳим, Ўзинг ан- Нурсан! Аллоҳим! Халқимга ёрдам бер! Ватанимни кофирлар қўлидан қутқар. Фарёд чекиб зиндонларда ётганларга ёрдам бер. Аллоҳим, бошимиздан зулмни даф айла! Агар Сен истамасанг, биз ҳеч нарсани истай олмаймиз. Агар Сен раво кўрмасанг, биз ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Аллоҳим, қалбим тўла хато, ақлим тўла хато, елкамда оғир гуноҳлар.