❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди
“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар
пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.
🗓 2025/2026 ўқув йилидан:🔹спорт мактабларини спорт турларига
ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича
тренер-селекционер лавозими жорий этилади;
🔹ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга
5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
🔹оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда
“Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.
✅
2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги
олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:
➖спорт турлари бўйича
маҳорат мактаблари ташкил қилинади;
➖маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга
асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;
➖маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами
150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда
7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
➖маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган
11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;
➖маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун
ота-оналар тўлови ундирилмайди.